Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 8

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ топадиган пулидан шу ҳисобга ўтказар экан. Унинг ҳаж сармоясида менинг ҳам бир-икки тангам тушиши учун эътирозига қарамай уни рози қилдим.

      Алишер Навоий замонидаги мўмин-мусулмонлик истилоҳлари шу тахлит анчайин мукаммал эди. Зеро ҳаж масаласида ҳам фарзни адо этиш қатъий қўйилганди. Зеро, ислом динида фарз бўлган амал ва ибодатнинг бешинчиси зулҳижжа ойида Маккаи Мукаррамага бориб ҳаж қилмоқдир. Оқил ва болиғ, жисми саломат бўлиб, Маккаи Мукаррамага бориб қайтгунча йўл харажати ва ҳам бориб келгунича уйида оила аъзоларининг нафақаларига кифоя қилгулик маблағи бўлган бой одамга ҳаж дарҳол фарздир. Девона кишига, вояга етмаган болага, фақир кишига (Маккаи Мукаррама яқинида бўлган кишида йўл харажати шарт эмас, шунинг учун у ердаги фақирлар бой мақомидадир ва ҳаж фарздир), бетоб кишига (то соғайгунча) ва кўр кишига ҳаж қилиш фарз бўлмас. Йўлнинг хавфсизлиги ҳажнинг шартидир. Ёлғиз аёлга ҳаж фарз эмас, эри ёки маҳрам қариндоши билан бориши фарздир. Йўл хавфсиз ва эминлик борида ҳаж учун соғлиғи, ҳажга етарли бойлиги бўлган киши уни кейинга, кейинги йилларга суриши жоиз эмас. Зеро, ҳеч кимнинг нафақат кейинги йилгача, балким кейинги ойгача, эртанги кунгача ва ҳатто кейинги лаҳзагача омон қолишига кафолат йўқдир. Илло, Бадр жангининг ғозийси, Исломнинг буюк фақиҳи, Пайғамбаримизнинг муборак қўлларини тутиш бахтига муяссар бўлган саҳобаларидан Муоз ибн Жабал: «Ҳар намозингни охирги марта адо этаётгандай, ҳаёт билан видолашаётгандай сидқ ила адо эт, зеро, кейинги намозгача ҳаётлигингга кафолат йўқдир», – деганлар. Бойлиги бўлса-ю ўзи заиф бўлса, бошқа бир соғ кишини ҳажга юбортириши лозим ва модомики, кейин соғайса, яна бўйнида ҳаж фарз бўлади. Навоий замонида масала шу тариқа кўндаланг турган ва ҳозир ҳам то Қиёмат кунигача ҳаж дини исломнинг фарзидир.

      Табиийки, ҳажни ихтиёр этган Алишер Навоий ҳазратлари дини исломнинг бешинчи шарти бўлган ҳаж қонун-қоидаларини тўлиқ ва тўкис билганликлари шубҳасиздир. Жумладан, «Сирож ул-муслимин» асарида ҳазратим шариат аҳкомларини назмда баён этадилар. Асарда, жумладан, ҳаж борасида ёзганлар:

      Бешинчи рукн, билгил, ҳажи ислом,

      Чу фарз ўлди, адоси келди ноком.

      Вале фарзиятида шартлар бор,

      Қулоқ тутким, қилай борини изҳор.

      Биров улким, иститоат бўлса мавжуд,

      Анга тегурки, қилдинг ани мақсуд.

      Яна бир шарт йўл амнияти бил,

      Бу чун мавжуд ўлур ҳаж нияти қил.

      Яна гар дайн йўқ бўйнингда лозим,

      Санга бўлмоқ бўлур бу йўлға озим.

      Яна гар йўқ аёлингдан маунат

      Ки, ул кўргай маош учун суҳбат.

      Яна гар бермади жисмингда сонеъ,

      Мараз андоқки, бўлғай йўлга монеъ.

      Бу маҳзурат гар йўқ тебра филҳол,

      Ўзунгни дўст куйи тавқиға сол.

      Неким фарз ўлди бўйнингда адо қил,

      Етиб мақсадға комингни раво қил.

      Хуллас, ҳаж зиёратига отланиш учун, Мир Алишер Навоий зикр этганлари сингари маблағ, соғлиқ ва хавфсизлик чоралари ҳам таъмин этилган эди. Бироқ Мир Алишер Навоий СКАЧАТЬ