Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 6

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ мо не-ю, ҳечи мо кам не,

      Аз пайи ҳеч-ҳечи мо ғам не.

      Жанда бар пўшту пушт – гўристон,

      Рўзе, ки мирем мо, мотам не.

(Н. Комилов, «Тасаввуф», 1-китоб, 8-бет).

      Ҳечимиз йўғу ҳечимиз кам эмас,

      Ҳечимиз йўқи бизга ғам эмас.

      Жанда – кафану уйимиз – гўристон,

      Биз ўлган кун ҳеч мотам эмас.

(Таржима бизники – А.Б.)

      Дунё ғамидан узилиш, балои нафсни йўқотиш ва ҳозирча юриб турган оёқ тагидаги ерни гўристон деб билиш, яъни ҳар лаҳза ўлимга тап-тайёрлик Навоий ҳам дохил бўлган сўфий аждодларимиз ахлоқидир.

      Яна бир авлиёмиз (ахир айтганларки: «авлиё – худо эмас, худодан жудо эмас»), Баҳоваддиннинг иймондоши – Нажмиддин Кубро деганлар:

      Чун нест зи ҳар чи нест жуз бод ба даст,

      Чун ҳаст ба ҳар чи ҳаст нуқсону шикаст.

      Пиндор, ки ҳаст ҳар чи дар олам нест,

      Ангор, ки нест ҳар чи дар олам ҳаст.

(Н. Комилов, «Тасаввуф», 2-китоб, 186-бет)

      Ҳар неки гўё йўқ шамол каби кўринмас зинҳор,

      Ҳар неки гўё бор омонатдир, емрилар абгор.

      Кўргин, ҳар нимаки оламда бор охири йўқдир,

      Билгин, ҳар нимаки оламда йўқ – аслида бор, бор.

(Таржима бизники – А.Б.)

      Бу Аллоҳни ва руҳни ҳақиқий борлиқ деб ҳисобловчи, бу кўриниб турган дунёни – ёлғон, нариги тириклар ҳали кўрмаган дунёни чин дунё билгувчи донишманд аждодларимиз тасаввуф таълимотининг муқаддас мафкурасидир. Унга кўра, бизга бор бўлиб туюлган нарсалар аслида йўқдир (йўқолгувчидир), чунки улар яралгандир ва комил эмасдир, улар ҳаракатда, ўзгаришда, демакки, охири емирилиш ва йўқолишдадир. Туғилган нарса ўлади. Кўкарган нарса қурийди. Бошланган нарса охирлайди. Ибтидоси бор нарсанинг интиҳоси ҳам бор.

      Аллоҳ Биру Бордир. Унинг ибтидоси йўқдир ва шунинг учун интиҳоси ҳам йўқдир. Оми кўзига йўқ бўлиб туюладиган Аллоҳ, руҳ худди шамол кўринмагандек кўринмаса-да, аммо бордир, комилдир ва собитдир. Дарахтни шамол тебратади, аммо ўзи кўринмайди. Биз шамолни кўрмасак-да, дарахтнинг тебранганини кўриб, шамолнинг борлигига иқрор бўламиз. Аммо шамолни яратиб қўйган Аллоҳни кўрмаганимиз учун гоҳи гумроҳлик билан унинг борлигига шубҳа қиламиз. Аллоҳ, ўзинг кечиргин! Яратган буюкдир! Яратган покдир! Яратилганлар Яратганнинг қошида ожиздирлар. Аждодларимиз иймони, жумладан, Алишер Навоий эътиқоди шундан далолатдир.

      Дунёда кўриниб турган, сезилиб турган, бор нарса абадий эмасдир. Кўринмаётган руҳ абадийдир. Бор йўқдир, йўқ бордир. Миллиард йиллик юлдузлар бир куни келиб бир лаҳзага ҳозиргина ёнгандек йилт этиб ўчади, қоронғуликка, йўқликка чўкади. Коинотни ўраган бўшлиқ, қоронғулик, йўқлик абадийдир. Борлиқ ўткинчидир. Йўқлик абадийдир.

      Миллион йиллик тоғлар, залворли чўққилар емрилади. Улар юракларга солган салобат, виқор абадийдир. Ёнаётган гулханлар ўчади, уларнинг дилдаги тафти абадийдир. Маъшуқасига термулиб турган ошиқ ва ошиғи назаридан қизариб бораётган СКАЧАТЬ