МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 25

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Шу ўринда бир воқеани айтиб бермасам бўлмайди, чунки эсимга тушиб ҳеч хаёлимдан кетмай қолди. Маҳачқалъада бир авар қўшиқчиси бор. Исмини келтирмоқчи эмасман, қизиққанларнинг ўзлари билиб олишади. Чунки ҳикоямиз учун унинг исмининг аҳамияти йўқ. У отамнинг олдига келиб яратган куйига мослаб шеър ёзиб беришини сўрарди. Отам илтимосни рад этолмасди ва қўшиқ пайдо бўларди.

      Бир куни чой ичиб ўтирардик. Радиодан ўша қўшиқчининг Ҳамзат Цадаса сўзи билан қўшиқ ижро этишини эълон қилишди. Биз қўшиқни тинглай бошладик, отам ҳам жимгина қулоқ солди. Лекин қўшиқни тинглаган сайин кўпроқ таажжубланардик. Чунки қўшиқчи шундай куйлар эдики, сўзларни ҳеч тушуна олмасдик. Фақат қандайдир қичқириқ эшитиларди, гўё қўшиқчи донни кўриб чўқилаган хўрозга ўхшаб сўзларни чўқилаб қичқирарди.

      Учрашган вақтида отам қўшиқчидан нега сўзларни бузиб айтганини сўради.

      – Мен буни атай бошқалар тушунмаслиги ва сўзларини ёдлаб олмасликлари учун қилдим, – деди қўшиқчи. – Агар бошқа қўшиқчилар сўзларини ёдлаб олишса, улар ҳам айтишади. Мен бу қўшиқни фақат ўзим куйламоқчиман.

      Бир муддат ўтганидан кейин отам дўстларига зиёфат берди, улар орасида ўша қўшиқчи ҳам бор эди. Зиёфат сўнгида отам девордаги илгакдан торлари узилган, қолган битта тори бўш тортилган қўбизни олди. Ва шу ҳолича чалиб шеъри асосида яратилган қўшиқни айта бошлади. Отам сўзларни тиниқ талаффуз этарди, лекин созланмаган қўбизда ижро этилаётгани учун куйдан ҳеч нарса қолмаганди. Жаҳли чиққан қўшиқчи бузуқ қўбизда қўшиқ ижро этиш мумкин эмаслигини, бузуқ қўбиз куйни бера олмаслигини отамга куюниб тушунтирди. Отам эса унга хотиржам жавоб қайтарди:

      – Сенинг куйингни бошқалар илғаб, кейин чалиб юрмасликлари учун атай шундай қилдим. Бундан ташқари, нега қўшиқнинг сўзини тушуниб бўлмайдиган қилиб айтиш мумкин-у, нега унинг куйини тушуниб бўлмайдиган қилиб чалиш мумкин эмас?

      Доғистонликлар асарларини ўнта тилда ёзишади, лекин улар тўққиз тилда нашр этилади. Шундай экан, ўнинчи тилда ёзганлар нима қилишади? Умуман, бу ўзи қандай тил?

      Ўнинчи тилда ўз она тилини (у авардир, лакдир, татдир…) унутганлар, лекин ҳали ҳам бошқа тилни тўлиқ ўрганмаганлар ёзишади. Улар ҳали у ёқлик ҳам, бу ёқлик ҳам эмас.

      Бошқа тилни она тилингдан яхшироқ билсанг, майли ўша тилда ёз. Ёки бошқа тилни билмасанг она тилингда ёз. Лекин ҳеч қачон ўнинчи тилда ёзма.

      Ҳа, мен ўнинчи тилга қаршиман. Тил халқнинг кунига бугун ҳам яраса қадимий ҳисобланади.

      Тил ўзгариб туради, мен бу борада баҳслашмайман. Ахир, дарахтдаги барглар ҳам ўзгаради: битта япроғи сарғайиб тушади, ўрнига бошқаси япроқ ёзади. Лекин дарахт қолади. Йил ўтган сайин новдалари кўпаяди, йўғонлашади, мустаҳкамроқ бўлади. Ниҳоят, мевага ҳам киради.

      Мен сизга кичик ва лекин қадимий авар тили дарахтининг мевалари бўлган ўз қўшиқларимни, ўз китобимни тақдим этаяпман.

      ОНА ТИЛИМ

      Ҳамиша тушимга кирар ҳар бало,

      Бу тун ўлган куним кўрибман аён.

      Доғистон жазира СКАЧАТЬ