МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 21

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ кўрган рассом тушунтиришга уринди.

      – Бу сурат қадимий авар афсонаси асосида яратилган.

      – Қандай афсона?

      – Қушни ушлаб, қафасга солишади. Қафасга қамалган қуш кечаю кундуз фақат битта сўзни такрорлайверган: Ватан, Ватан, Ватан, Ватан, Ватан, Ватан… Мен ҳам ўтган йилларда фақат шу сўзни такрорладим. Қушни ушлаб турган киши ўйга толди: «Унинг ватани қандай экан, қаерда экан? Эҳтимол, жаннат қушлари ва жаннат дарахтлари бор гуллаб яшнаган бир ўлкадир. Яхшиси, қушни қўйиб юбориб қайси томонга учишини кузатайин. Менга қушча мўъжизавий мамлакат йўлини кўрсатар». У олтин қафаснинг туйнугини очди, қуш озодликка чиқди. Қуш ўн қадамча учиб, силлиқ тошлар орасида ўсган чангал шохига қўнди. Шу чангал шохлари орасида қушнинг уяси бор экан… Мен ҳам ўз Ватанимга қафаснинг деразасидан тикилиб турибман, – дея ҳикоясини тугатди рассом.

      – Нега унда ўз овулингга қайтмаяпсан?

      – Энди кеч. Ўз вақтида мен Ватандан қайноқ юрагимни олиб кетгандим, энди унга кексайган суягимни олиб қайтаманми?

      Париждан қайтганимдан кейин рассомнинг қариндошларини излаб топдим. Ҳайратланарлиси, унинг онаси ҳали ҳаёт экан. Онасининг уйига тўпланган қариндошлари ўз Ватанини ташлаб кетиб, уни ўзга ерларга алмашган ўғил ҳақидаги ҳикояни ғамгин тинглашди. Улар адашган ўғилни кечиргандай бўлишди, тирик эканидан суюнишди. Шунда бирдан онаси сўраб қолди:

      – Сизлар аварча сўзлашдингларми?

      – Йўқ, биз таржимон ёрдамида гаплашдик. Мен русча гапирдим, у французча.

      Она юзига қора чодрасини туширди, бизда оналар ўз ўғлининг ўлганини эшитганда шундай қилишади. Уйнинг томига ёмғир томчиларди. Биз Аваристонда ўтирардик. Эҳтимол, ҳозир дунёнинг нариги четидаги Париж шаҳрида Доғистоннинг адашган ўғли ҳам ёмғир томчилари овозини тинглаётгандир. Узоқ жимликдан кейин она деди:

      – Расул, сен янглишибсан, менинг ўғлим аллақачон ўлган экан. Агар менинг ўғлим ҳаёт бўлганда авар онаси ўргатган тилни унутмаган бўларди.

      ЭСДАЛИКДАН: Авар театрида ишлаб юрган вақтларим эди. Тоғликларни драма санъатидан баҳраманд этиш ниятида спектакль декорациялари, кийимлари, жиҳозларни (бу лаш-лушларни эшакларга юклардик, айримларини актёрлар ўзи билан оларди) овулдан-овулга олиб ўтардик. Театрда ўтказган даврим тез-тез эсимга тушади.

      Спектаклдаги оммавий саҳналарда ижро этишим учун кичик роль ҳам беришарди, лекин асосан суфлёрлик вазифасини бажарардим. Мендай ёш шоирга роль ижро этишдан кўра суфлёрлик қилиш кўпроқ ёқарди. Чунки мен учун спектаклдаги актёрлар ҳаракати, ўз ролларидаги тимсолга кириши, юз қиёфаларини ўзгартириши, уларнинг кийиниши, гримлари, декорациялари иккинчи даражали нарса бўлиб туюларди. Мен учун спектаклдаги энг муҳими сўз эди. Шу боис актёрларнинг сўзларни тўғри талаффуз қилишларини диққат билан кузатиб борардим. Агар бирор актёр сўзларни ташлаб кетса ёки талаффузини бузиб қийматини тушириб юборса суфлёрлик ўрнимдан туриб, залга қараб СКАЧАТЬ