МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 23

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Қирқ тийин.

      – Йигирма тийинга бер.

      – Қирқ тийин.

      – Менинг фақат йигирма тийиним бор.

      – Қирқ тийин.

      – Чиндан ҳам менинг бошқа пулим йўқ.

      – Пулинг бўлган вақтда келарсан.

      Бугун супурги олиб бўлмаслигига кўзи етган отам бозор оралаб кетган ва савдо расталари охирида одамлар тўпланиб турганини кўрган. У ҳам яқинлашган, одамлар Ошиқ Маҳмуд айтаётган қўшиқларни тинглашаётган экан.

      Ўртада Маҳмуд пандур ушлаб ўтирарди. Маҳмуд пандур чалар, кейин торлар устига қўлини қўйиб қўшиқ айтарди. Ҳамма нафасини ичига ютиб, қўшиқни тингларди. Агар ҳозир бозордан асалари учиб ўтса, унинг овозини эшитса бўларди. Қандайдир бола секингина йўталган эди, сочига оқ оралаган киши (отаси бўлса керак) дарҳол болага даврадан четроққа чиқишини буюрди.

      Бозорда Маҳмуд қўшиғидан бошқа овоз эшитилмасди. Шу вақт қандайдир жалатуринлик қўшнисига ниманидир тушунтира бошлади. Аслида, жалатуринликнинг нияти яхши эди: авар тилини тушунмаётган қўшнисига Маҳмуд куйлаётган қўшиқнинг мазмунини айтаётганди. Ҳамма кулфат шунда эдики, унинг ғўлдираб гапириши қўшиқни маза қилиб тинглашга ва ундан лаззат олишга халақит бераётганди.

      Жалатуринликнинг бефаҳмлиги ҳамма қатори ёш Ҳамзатнинг ғазабини уйғотди. У секингина жалатуринликни туртиб қўйди. Бу фойда бермагандан кейин қулоғига секингина жим бўлишни айтди. Лекин жалатуринлик парвойига келтирмади. Ғазаби қайнаган ёш Ҳамзат атрофига қаради, супурги сотувчи ҳам қўшиқ тинглаётган экан. Чопиб бориб унинг халтасидан энг катта супургини олди ва қулоқсиз жалатуринликни калтаклашга тушди.

      Жалатуринлик қочар экан, ёш Ҳамзатга дўқ-пўписа қилди. Ёш Ҳамзат бари бир қўшиқ тинглашга халақит бераётган жалатуринликни бозордан ҳайдаб чиқарди. Кейин супурги сотувчининг олдига келиб, олган супургисини узатди.

      – Ўзингга олиб қол, – деди сотувчи.

      – Аммо менинг фақат йигирма тийиним бор, сен супурги учун қирқ тийин сўраяпсан.

      – Олавер, текинга бераяпман. Сенинг бу ишинг менинг барча супургимдан қиммат туради.

      Ҳозир ҳам дунёда қўшиқ тинглашга халақит бераётган жалатуринликка ўхшаш кимсалар кўп. Афсуски, уларни супурги билан калтаклаб даврадан ҳайдаб чиқарадиган одамлар йўқ.

      Яхши, топиб айтилган сўз ҳақида гап кетганда тоғликлар шундай дейишади: «Бундай сўзнинг баҳоси эгарланган отга тенг».

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Маҳачқалъадаги қўшним Али Алиев зўр курашчи, тўрт марта жаҳон чемпиони. Истанбулдаги мусобақада туркиялик полвон билан олишибди. Туркиялик полвон ҳам кучли ва чаққон экан. Лекин менинг қўшним Али Алиев тажрибали бўлгани учун турк полвонини кураги билан гиламга йиқитибди. Турк полвони ўрнидан турар экан секингина тоғликларга хос тарзда сўкиниб қўйибди. Али Алиев аварча сўзни эшитиб, ҳайратдан қотиб қолибди. Лекин ундан ҳам кўпроқ турк полвони ҳайратга тушибди. Чунки Али Алиев соф авар тилида шундай дебди: «Нега сўкиняпсан, юртдош. Бу спорт, кимдир ғолиб чиқади».

      Полвонлар СКАЧАТЬ