Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 36

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ “Ҳофиз” сўзи икки маънода келган, деган фикри мулоҳазаталабдир. Биз бу мисрадан Ҳофиз тахаллусини тополмадик. Тўғри, бу тахаллус ялт этиб эсга келади, бироқ матн мазмунига тахаллуснинг ҳеч бир алоқаси йўқ. Бу тахаллус иттифоқига мисол бўлаолади.

      Тажнислар шеър ва мисралардаги иштирокига кўра:

      а) тажнис номалар;

      б) тажнисли ғазаллар;

      в) тажнисли қитъалар;

      г) тажнисли туюқлар;

      д) тажнисли фардлар;

      е) тажнисли байтлар ва мисралар

      бўлиши мумкин.

      Тажнис номалар. XIV-XVI асрларда туркий тилда ўнга яқин шеърий номалар – достонлар яратилдики, бизнинг адабиётимизда бунга Хоразмий ўз “Муҳаббатнома”си билан асос қўйган эди. Саййид Аҳмаднинг “Таашшуқнома”, Хўжандийнинг “Латофатнома”, Амирийнинг “Даҳнома”, Исмоил Хатоийнинг “Даҳнома” сингари асарлари шулар жумласидандир. XIV асрда туркий тил ва туркий адабиётнинг ўсиши тажнисчиликка жуда кенг йўл очиб берди. Ўзбек тили хусусиятларини, хусусан, унинг тажнисбоплигини билган сўз санъаткорлари бу соҳада маҳорат мўъжизаларини намойиш эта бошладилар: тажнисли номалар, ғазаллар, туюқларнинг яратилиши адабиётимиз учун янгилик эди. Қуйида Саййид Аҳмаднинг “Таашшуқнома” достонидан тажнисли номасини келтирамиз. Ортиқча изоҳ-талқинлардан тийилиш учун матннинг ўзида тажнис сўзлар луғатини қайд этиб борамиз:

      Нигоро, олди кўнглим юзинг оли (қизиллиги),

      Қилодур қасди жон ҳам кўзинг оли (сеҳри, ҳийласи).

      Отиб ғамза ўқин пайваста (тинимсиз) қошинг,

      Юрагим қон қилур пайваста (туташ) қошинг.

      Жамолинг шамъиниким ёндурурсен (кўрсатасан),

      Қамуқ оламни ўтқа ёндурурсен (ёқасан).

      Энгингда менгларинг мушки Хитодур (Уйғуристон),

      Қаро зулфинг сари бормоқ хатодур (хато, нотўғри).

      Қуёшдур оразинг, ё Муштаридур (Юпитер),

      Ки жон бирла жаҳоне муштаридур (талабгор, харидор).

      Висолинг завқин истаб, эй дилором (севгили),

      Тан ичра топмади мискин дил ором (юрак тинчи).

      Кўнгул қушини ишқинг қилди шунқор (ов қуши, лочин),

      Бу ғамдин муддаилар ўлди шунқор (ҳалок бўлди).

      Карашма қилмоқ ичра қил ёрарсен (моҳирсан),

      Неким жонимға қилсанг, қил, ярарсен.

      Анингким ол юзинда холи бўлғай (хол-менг),

      Қачон фитна қилурдин холи бўлғай (бўшайди).

      Айитсалар сенга ғамзангдин ўқ от (камон ўқи),

      Ани ўзгага отма, бизга-ўқ от (-гина қўшимчаси).

      Турубтурмен ўқунгнинг қаршисина (рўпарасида),

      Отар бўлсанг, тутармен қарши сина (кўксимни қаршисига тутаман).

      Чу тортарман ҳамиша ҳажр борин (юкини),

      Сенга айтай кўнгулди ҳар не борин (ҳаммасини).

      Билурсенким, қулунгдурмен камина (“мен”),

      Карам қил, боқмағил қулнинг СКАЧАТЬ