2. икки сўзли;
3. уч сўзли бўлиши мумкин;
4. сўзлар миқдори аралаш ҳам бўлади:
а) бир сўзга икки сўзнинг тажнис бўлиши;
б) бир сўзга уч сўзнинг тажнис бўлиши;
в) уч сўзнинг икки сўзга тажнис бўлиши сингарилар…
Бир сўзли тажнислар:
а) бир байтда бир сўз жинсдоши билан қатнашади, яъни байтда иккита жинсдош сўз бўлади:
Юз фотиҳани юзунга ҳар субҳ ўқурман,
Чун “Лайлатул қадр” оятини зулфинга ҳар шом.115
б) бир байтда бир сўз уч карра уч хил маънода қатнашиши мумкин:
Тонг эмас бу тонгда бўлсам
Мен хаёл обида ғарқ,
Тонг қилибдур чунки кўнглим
Бу хаёлдек обида.116
в) икки гапда биттадан жинсдош сўз қўлланилиши мумкин. Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асаридан:
“Иблис алайҳилаъна ўтға қуванди… Ложарам ёниши ўтға бўлди. Одам мавлоға қуванди, ложарам ёниши мавлоға бўлди”.117Биринчи “ёниши” куйиши маъносида, иккинчиси қайтиши маъносидадир.
Икки сўзли тажнислар.
а) шоир байтда икки сўзга икки сўзни тажнис қилиб келтиради:
Кўнглум қарори қолмади, бир оқча юз тилар,
Ул оқча юзки мен тиларам, оқча юз тилар. (Лутфий. 340-бет).
Биринчи “оқча юз” танга юзли, яъни юзи кумушдай маъносида бўлиб, иккинчи “оқча юз” юз тилла маъносидадир.
б) икки ҳар хил сўзларнинг икки ҳар хил сўзга жинсдош бўлиши:
Фурқатингдин бўлмишам асру заиф,
Тангри учун, мундин ортуқ қилма зор.
Чун менинг қонимни тўктунг ҳажр ила,
Ўз эшигинг теграсинда қил мазор. (Лутфий, 351-бет).
Уч сўзли тажнислар
а) Уч сўзнинг икки сўзга жинсдош бўлиши:
Кўрмади инсон мунингдек нозанин,
Кўргузур гўё малак юз ё пари.
Барча жон девонау шайдо қилур
Зулфи анбарбор ила юз ёпари. (Лутфий, 352-бет).
б) уч сўзга бир сўзнинг жинсдош бўлиши:
Жаннатки ризои мо дар он аст,
Дар зери пои модарон аст. (Абдураҳмон Жомий).
Қалбга истарсан шифо гар
Бўл ёмон сўздин йироқ.
Карвалол ичмоқ керакмас,
Кар ва лол бўлмоқ керак.118
Содда ва мураккаб тажнислар ҳам бўлади. Бундай тасниф асосида тажнис сўзлар таркиби туради. Бир сўз бир сўзга тажнис бўлса. содда тажнис, бир сўз икки ёки уч сўзга тажнис бўлса, мураккаб тажнис ҳисобланади.
Бадеъшунослик илмида Т.Н.Зеҳнийнинг бир таснифига мулоҳаза билдиришга тўғри келади. Ушбу олим фикрича, “Лафзий тажнисда сўз, маънавий тажнисда эса, маъно такрорланади”.119 Олимнинг юқоридаги фикрга СКАЧАТЬ
115
Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 155-бет.
116
Эркин Воҳидов, Сайланма, 1-жилд, “Шарқ”, 2000, 122-бет.
117
Рабғузий, Қисаси Рабғузий, “Ёзувчи” нашр., 1990, 21-бет.
118
Эркин Воҳидов, Сайланма, 3-жилд, 120-бет.
119
Т.Н.Зеҳний, Санъати сухан, Душанбе, 1967, 84-бет.