Гар ҳажр ўти жону жигарга ёқа келди (куйдирди),
Жонимға не хуш шарбати васлинг ёқа келди (маъқул бўлди).
Ҳажр ўти неча мажруҳ этиб бўлди жигарни,
Васлинг бу шифо марҳами не хуш ёқа келди (қўйди).
Девона бикин тишлаб эмас югра-югурда,
Жон пора қилур ҳолда элимга ёқа келди (ёқам).
Дарё бўлуб оллимда кўзум ёши ҳамиша,
Сайёд менгизлик менинг ўрнум ёқа келди (соҳил).
Зулфунгни қачон солдинг ўшул ол ёнғоқ узра,
Жонимға менинг ийласи ул ўт ёқа келди (ўт ёқди).
Девона-у Саккокий зулфунг анга занжир,
Ҳинду чу акас фил бошиға чун қоқа келди (урди).122
Атойи:
Десангким: “Жон сипар қилғил, Атойим”,
Турубмен ушмуноқ ўлдур, от ойим.
Қулунгмен соқласанг, жоним борича,
Агар соқламасанг, сен бил, сот ойим.
Неча сархуш эсанг ҳуснуннг майиндин,
Вафо жоми майидин ҳам тот, ойим.
Бақосиздур бу беш кун умри фони,
Боқойин ой юзингга бот-бот ойим.
Фалактин ўткарурман меҳринг ўқин,
Десангким: “Қойдасен, оё, Атойим?”123
Лутфийдан:
Дедингки: “Боқойим санга”, лутф ила боқ, ойим,
Ул ваъда вафосиға, бегим, неча боқойим?
Чўлпон кўзунинг ул дамки қиё боқса ўларман,
Инонмасанг, ул фитна кўзунг бирла боқ, ойим.
Лаълинг ғамидин икки кўзум қон била тўлди,
Оғзинг ҳаваси бирла фано бўлди бақойим.
Шатранжи жамол ойки хублардин утубтур,
Рози дурур ул икки кўзунг бирла боқойим.
То Лутфий қилур жоду кўзунинг васфини тақрир,
Ондин оладур соҳири Бобул сабақ, ойим.124
Тажнисли қитъалар. “Сўз маликул каломи” Мавлоно Лутфий тажнис қитъалар ҳам ижод этгани маълум:
Зоти покингни кўруб айтур фалак:
“Ҳусн дарёсида йўқтур бўйла дур”.
Чун тишинг васфини дурга сўзладим,
Бошини тебратди дурким: “Бўйладур”. (Лутфий, 289-бет).
Ёки:
Эй қароқчи кўзли дилбар, ўйла бил,
Жон аёман сен каби жононадин.
Ҳусну лутфу сурату маъни била,
Туғмағай сентек яна жон онадин. (Лутфий, 362-бет).
Тажнисли туюқлар. Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг назарий қарашларига қараганда, тажнисли туюқ ҳам бўлиши мумкин экан. Тажнисли туюққа намуналарни табарруклиги учун даҳо шоиримизнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасидан икки туюқ ва уларнинг СКАЧАТЬ
122
Ҳаёт васфи, Ўша нашр., 1988, 274-бет.
123
Ҳаёт васфи, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1988, 384-бет.
124
Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 289-бет.