Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 39

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ айлаб ер юзин ойина ойин,

Ғалат қилдим, дегил ойинаи Чин.134

Хўжандийнинг “Латофатнома” маснавийсидан том тажнис намунаси:

Қаро зулфунг ичинда чин кўрармен,

Хато йўқтур бу сўзда, чин кўрармен.135

Байтдаги ўрнига кўра тажнисларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:

* тажнис қофиялар;

* тажнис радифлар;

∙ тажнис тасбелар;

∙ тажнис тасдирлар;

∙ тажнис қайтариқлар;

∙ раддул садри илал ибтидо тажниси;

∙ раддул садри илал ҳашв тажниси;

∙ раддул ҳашви илал ҳашв тажниси;

∙ раддул ҳашви илал аруз тажниси;

∙ раддул ҳашви илал ибтидо тажниси;

∙ раддул ҳашви илал ажз тажниси.

Тажнис қофиялар. Мумтоз ва ҳозирги замон шеъриятида тажнисли қофиялар сийрак ҳодиса эмас. Қофияда жинсдош сўзларни келтириб, жиддий маъно тафовутига китобхон диққатини торта билиш катта маҳорат маҳсулидир. Бир байтдаги тажнис қофия.

Аҳмадийнинг “Созлар мунозараси”дан:

Оқибати кор ўшал жамъи соз

Қилдилар оҳанги ярашмоқни соз.136

Тажнис қофиянинг байтлараро намунасини Бобур “Девон”идан ўқиймиз:

Не суд андин пой дар гиллиғим,

Чу ал дўстлардин ул ой юб эмиш.

Ўзин фориғу бизни қилғон асир,

Ким, эрмиш бу янглиғ ул Айюб эмиш.137

Ҳозирги замон шеъриятида ҳам тажнис қофиялардан фойдаланиш анъанаси муваффақиятли равишда давом этмоқда. Байтда тажнис қофия қўллаш усули намунаси:

Армонлардан юрагимда доғлар-ей,

Бу доғларим мени буткул доғлар-ей.138

Тажнис қофиянинг байтаро қўлланилиши:

Олдда сайхонлик,

Нариёғи – жар.

Ҳеч ким чинқирмас,

Ҳеч ким солмас жар. (Сирожиддин Саййид, 31-бет).

Тажнис радифлар. Радиф санъатпардозлигида шоирлар сўз ўйини қилиш учун қофиядан сўнг тажнис радиф ҳам қўллайдилар. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги истиорали тажнисли радиф қўллаш намунаси:

Дема ёлғуз бўлуб сўздин гуҳарпош,

Ки, сўзча юз ики кўздин гуҳарпош.139

Иккинчи мисрадаги “гуҳарпош” (кўздан ёш оқизувчи) сўзи биринчи мисрадаги “гуҳарпош” (ширин сўзлар айтувчи) сўзига жинсдош, маънолари эса, қайд этилганидек ҳар хилдир. Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан фард:

Неча ул ёр ёд этмай мени ағёр соғинғай,

Не кун бўлғай мени дилхастани ул ёр соғинғай.140

Келтирилган мисолларнинг биринчисида “сўздин-кўздин”, иккинчи байтда “ағёр-ёр” қофияларидан сўнг тажнисли радифлар келган.

Ўзбек СКАЧАТЬ

134

Алишер Навоий, МАТ, 8-жилд, “Фан”, 1991, 104-бет.

135

Муборак мактублар, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 55-бет.

136

Муборак мактублар, Ғ,Ғ,номидаги АСН, 1987, 172-бет.

137

Бобур, “Девон”, “Фан”, 1994, 108-бет.

138

Сирожиддин Саййид, Куйдим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1994, 116-бет.

139

А.Навоий, МАТ, 8-жилд, “Фан”, 1991, 275-бет.

140

Бобур, Девон, “Фан”, 1994, 138-бет.