Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 40

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бўладики, бунинг мазмуни байт бошидаги сўзнинг байт охирида қайтариш, демакдир. Тажнисли тасдир таркибидаги такрорланаётган сўзлар жинсдош бўлади.

Мавлоно Лутфийдан ажойиб туркий сўз асосида яратилган тажнисли тасдир намунасини келтирамизки, адабиётимизда биринчи марта бу сўз тажнис кўрсаткичи қилиб олинганига кўра, шоир новаторлиги ҳамдир:

Қочарини кўрай десам қочадур,

Мени куйдурди, вой, анинг қочари.142

Муҳаммад Шайбоний қуйидаги туюғининг иккинчи байтида ҳам тажнис тасдирини қўллаганки, бундаги тажнис кўрсаткичлари оҳорлилиги, янгилиги, Навоий сўзлари билан айтганда “турконалиги” билан диққатга сазовордир:

Суғд ичинда ўлтурурлар ёбулар,

Ёбуларнинг минган оти ёбулар.

Ёбуларнинг илгидан эл тинмади,

Ё булар бўлсин бу ерда, ё булар.143

Тажнис қайтариқлар. Қайтариқ деб сўзнинг мисра боши ва мисра сўнгидаги такрорини тушунамиз. Қайтариқ, демакки, биринчи мисрада ҳам, иккинчи мисрада ҳам бўлиши мумкин. “Рад”лар атамаси билан биринчи мисрадаги қайтариқни раддул арузи илал садр; иккинчи мисрадагини раддул ажзи илал ибтидо дейилади.Чунончи, Шайбонийнинг юқоридаги туюғи иккинчи мисрасида тажнис қайтариқ бор эди.:

Ёбуларнинг минган оти ёбулар.

(Мазмуни: Ёбу қавмининг минган отлари кишнайдилар).

Мавлоно Лутфийдан:

Гаҳи юзни қароқи оли била

Жигарим қонидин қилур жигари.144

Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан:

Ёз бўлдию бўлди яна жаннат каби ёзи,

Хуш ул кишиким, айш ила ўткай қишу ёзи.145

Тажнисли қайтариқлар ҳозирги замон адабиётида ҳам бор. Сирожиддин Саййиддан:

Тарих, ажинларинг – ажриқларингнинг

Юз минг илдизи бор юзингда.146

Раддул садри илал ибтидо тажниси. Раддул садри илал ибтидо деганда биз байт бошидаги сўзнинг иккинчи мисра бошида такрорланишини тушунамиз. Тажниснинг бу турида байтнинг мисралари бошида бир сўз такрорланади ва у жинсдош сўзлардан иборат бўлади:

Савдойи бўлубмен, чу кўнгул зулфина бердим,

Савдо бўлур ондаки харидор топилса.147 (Лутфий, 151-бет).

Ёки:

Юзга келиб чақар мени оламға кўз ёши,

Юз дарди сарға қўйғон онинг можаросидур. (Лутфий, 101-бет).

Бундай анафорик тажнислар ҳам кўзга яққол ташланади, ҳам маъно хилма-хиллиги билан китобхонни қизиқтиради.

Раддул садри илал ҳашв тажниси байт бошидаги сўзнинг байт таркибида такрорланишидир. Бунда такрор сўзлар ўрнида жинсдош сўзлар бўлиши назарда тутилади. Мавлоно Лутфий ўз тахаллуси ва унга асос бўлган сўзлардан раддул садри илал СКАЧАТЬ

142

Лутфий, Сенсан севарим, Ўша нашр., 1987, 254-бет.

143

Б.Қосимов, Н.Жумахўжа, Ўзбек адабиёти, 10-синф дарслиги, 1999, 16-17-бетлар.

144

Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 254-бет.

145

Бобур, Девон, “Фан”, 1994, 63-бет.

146

С.Саййид, Куйдим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1994, 51-бет.

147

Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 21-бет.