Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 33

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Балки у зебоча эмас, балки у бир ғунчадир,

Ҳуснинг офтобида аммо кун сайин зеб очадир.105

Тажниси зоид ёки орттирма тажнис. Орттирма тажниснинг компонентларидан бирида бир ҳарф орттирилади, навбатдаги жинсдошда бир ҳарф кам келади. Тажниси зоид (зиёд) атамасининг моҳияти ҳам бир жинсдошнинг ўзига бир ҳарф орттириб олишидан иборатдир. Нишотийдан:

Кўз ва булоқ:

Чашм ёзар онида аҳли карам,

Чашма ёзибдур ани, эй муҳтарам. (Нишотий, 77-бет).

Ёки:Қурум ва тутун:

Тийралиғин бахтиминг этгил сиёҳ,

Ёзки анинг дудасидур дуди оҳ.

Аҳли назар кўзларин ул дуд ила,

Йиғлатибон дарди ғамандуд ила. (Нишотий, 42-бет).

Мукаррар тажнис. Буни тажниси маздуж, тажниси мардуд деган атамалари ҳам бор. Мукаррар – такрор дегани. Демак, мукаррар тажниснинг маъноси такрорли тажнисдир. Бунда шаклдош ва маънолари ҳар хил сўзлар ёнма-ён келади. Тажнис назариётчиларининг фикрича, олдинма-кейин келган тажнис компонентларининг бири (одатда сўзлар боғланиши қўшимча талаб қилганидек), иккинчисидан бир ёки икки ҳарф ортиқча бўлишига йўл қўйилади. Сайид Аҳмаддан.

Гулзор ва гулнинг зорлиги:

Бўлур ўз хижлатидин ҳайрат олиб,

Кўруб ҳуснингни дар гулзор гул зор.106

Лутфийдан. (исм ва от):

Эй мунажжим, ёр оти бирла мени такбир қил,

Отим оти бирла ёндошсун, манга худ йўқ висол.107

Ушбу мисолдаги тажнис лутф билан қоришган ҳолда келган. Биринчи мисрадаги “оти” сўзи “исми” маъносида бўлиб, “отим оти” сўзларини ҳам “исмим исми билан”, ҳам “отим оти билан” деган тенг мазмунда англаса бўлади.

Лутфийнинг қуйидаги туюғи мукаррар тажнисга яхши мисолдир:

Эй кўнгул, ёрсиз санго не бор, бор. (нима бор ва кет)

Қайдаким ул зулфи анбар бор, бор. (анбар ҳидли ва боргин)

Чек жафову жавру нози борини,

Бир кун ўлғайким, дегайдур: бор, бор.108 (қабул ва бор, кет).

Мукаррар тажнисларнинг бир қисми аслида том тажнис сўзларининг ёнма-ён келишидан ўзга нарса эмас. Бироқ иккинчи хили жинсдошларнинг ҳарфда тенгсизлиги: ортиқ ва қисқалиги том тажнисдан кескин фарқ қилади. Мукаррар тажнисларнинг кейинги намуналарини акс-садо тажнис деб атаса ҳам бўлади. Айниқса, чўзиқроқ жинсдошдан сўнг бир бўғинли сўз олдингисининг акс-садосидай бўлиб туюлади. Масалан:

Аҳмад Торозий “Фунун ал балоға” китобида бу тур тажнисга яхши мисол келтирган:

Қоматинг савдоси ёлғуз сарвни куйдурмади,

Ол янгоқинг ҳайратидин йиғлади гулзор зор109.

Байтнинг ажузинда икки лафз келтурур бири-бирига пайваста ва аввалғи лафз сўнғи лафздин бўлур ё бўлмас. Нетокким: гулзор-зор.

Мавлоно Саккокий айтур:

Солди куйган кўнглума ул энглари гулнор нор,

Бўлмади ҳаргиз манга ул дилбари СКАЧАТЬ

105

Эркин Воҳидов, Сайланма, 1-жилд,“Шарқ”, 2000, 180-бет.

106

Сайид Аҳмад, Таашшуқнома, “Муборак мактублар” тўпламида, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 135-бет.

107

Лутфий, Сенсан севарим, 1987, 145-бет.

108

Ўша асар, 348-бет.

109

Аҳмад Торозий, Фунун ал балоға, “Хазина”, 1996, 89-бет.