Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 38

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ хос эдики, Навоийнинг фикри тажнисчиликдаги оҳорлилик ва новаторликка ишораси билан янада қимматлидир.

Тажнисли фардлар. Гўзал тажнисли фардлар ижод қилган мумтоз шоирларимиздан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Унинг девонидан икки намуна келтирамиз:

Бу дунёдин фараҳ йўқтур мени маҳзунға жононсиз,

Жаҳондин ким десун, биллоҳ, керакмас манга жон онсиз.126

Ёки:

Қовун бирла узумнинг ҳажрида кўнглумда ғам ҳар сў,

Оқар сувнинг фироқидин кўзумдин ҳардам оқар су. (Бобур, 137-бет).

Тажнисли байтлар ва мисралар.Таснифларимизнинг шунгача бўлган қисми рубобий жанрлар билан боғлиқ эди. Байтлар ва мисраларни алоҳида олганимизнинг боиси шуки, бундай тажнисда байт ва мисралар рубобий жанрларнинг ва эпик асарларнинг барчасига хос бўлиб, бадиий асарлар таркибида айрим байт ва мисраларда учраб қолади. Фард бир байтли бўлса-да, мустақил рубобий жанрдир. Шунинг учун уни ҳам алоҳида ажратдик. Мумтоз адабиётимизнинг шеърий эпик асарларида, ғазалларда, кичик ҳажмли маснавийларда тажнисли байтлар борки, улар мутолаа давомида китобхон диққатини сўзга, унинг маъносига тортишга хизмат қилади. Эпик асарлар орасида тажниснинг ўндан ортиқ навлари учрайдигани Муҳаммад Ниёз Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” достонидир:

Том тажнис:Гарчи бало баҳрида топмон канор,

Жонимадур ҳасрати бўсу канор.127

Тажниси зойид:

Хорға гул, хорага берди гуҳар,

Найга шакар берди, шажарга самар. (Нишотий, 303-бет).

Хат тажнис:Гарчи етибдур санга ҳоло газанд,

Ақл элига панд эрур ушбу банд. (Нишотий, 303-бет).

Мураккаб тажнис:Бу бори бир ёну, бу бир ён эрур,

Ишқ ўтиға сийнаси бирён эрур.128

Мумтоз шоирларимиз ғазаллар таркибида кўпроқ тажнисли байтлар яратадилар. Бу соҳада Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий ва айниқса Заҳириддин Муҳаммад Бобур девонлари диққатга сазовордир. Мавлоно Лутфий:

Савдойи бўлубмен, чу кўнгул зулфина бердим,

Савдо бўлур ондаки харидор топилса.129

Ҳофиз Хоразмий:

Тош эшигингдин ўшанинг тош не теб булойим,

Чун кўрармен лаълу маржон эшигининг тошидур.130

Алишер Навоий:

Жунун тоши уруб ҳар ён янги доғимни афгор эт,

Ичимдин лоладек ишқ ичра тошимни намудор эт.131

Бобур:

Дўстлар, кўнглумдагин қабрим тошиға ёзғасиз,

Токи бирдек бўлғай ул ой ишқида ичу тошим.132

Мавлоно Лутфий:

Тош ичра сийм музмар эрур, йўқки тоша сийм,

Ҳайратга қолмишам мен анинг ичу тошина. (Лутфий, 19-бет).

Тажнисли қофиялар. Мумтоз шоирлар китобхонни ҳайратга солиш ва шеър жозибадорлигини СКАЧАТЬ

126

Бобур, Девон, “Фан”, 1994, 138-бет.

127

Нишотий, Ҳусн ва Дил. Лирика, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1967, 21-бет.

128

Нишотий, Ҳусн ва Дил. Лирика, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1967, 43-бет.

129

Лутфий, Сенсан севарим, Ўша нашр., 1987, 21-бет.

130

Ҳаёт васфи, Ўша нашр., 1988, 64-бет.

131

Алишер Навоий, МАТ, 3-жилд, “Фан”, 1988, 83-бет.

132

Бобур, Девон, “Фан”, 1994, 39-бет.