Ўшалким анжуманда ўтса умри Суҳбатий дерлар.
Ёки фонийлик орзусида ўзини узлатга (хилват гўша) тортган кишиларни Хилватий дейдилар: Фано кўйида кимки муътакифдур Хилватий дерлар.
Фурқат ана шундай лақаб олиш ҳодисаларини бирма-бир тизиб келтирар экан, энди ўз тахаллуси масаласига ҳам келади:
Замон аҳли бу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар,
Бунинг сабаби:
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Ошуби замон, офати жон каби тушунчалар севимли маҳбубани назарда тутади. Энди иккала мисрани байт ҳолида ёзайлик-да:
Замон аҳли шу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар,
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Матн мазмунини ёритишга ҳаракат қилайлик: “Бир неча йиллар бўлдики, (ўз ҳусни билан) замонга шов-шув солган гўзалимдан адашиб қолганман, яъни жудо бўлганман. Шунинг учун ҳам замондошлар менинг тахаллусимни Фурқатий дейдилар”.
Фурқатнинг машҳур “Манам шўрида булбул бўстонидан адашганман” мухаммаси ҳам махласнома бўлиб, бунда аввалги мухаммаснинг тўрт мисраси такрорланган. Негадир нашрга тайёрловчи олим матн мазмунини бузиб кўчирган:
Замона аҳли бу сабабдин Фурқатий дерлар,
Неча йилдур бир ошуби замонидан адашганман.
Ношир замон аҳлини Фурқатнинг қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Бундай бўлиши мумкин эмас, шоир бундай деб ёзмайди, чунки бундай дейиш мақтанчоқлик бўлади. Фурқатнинг ўзи бу фикрни бошқа бир шеърида рад этади:
Дардима бечоралиғдин чорае қилмасмуди
Бўлса эрди Тошкандда бир қадрдоним мани?!97
деб жонига ора кирувчи қадрдон мухлислари йўқлигидан дод солиб, чет элларга бош олиб кетган эди. Муаллиф мана бундай ёзган эди:
Замона аҳли махлас бу сабабдин Фурқатий дерлар:
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Демак, шоир “мухлис” эмас, “махлас” (тахаллус) деган экан.
Махласномалар шоирнинг ғоявий-эстетик кредосини аниқлашда ғоят муҳим роль ўйнайди. Чунки шоирлар махласнома усулидан фойдаланиб, ўз тахаллуслари маъносини ўзлари шарҳлайдиларки, бу ҳол шоир тахаллусларини нотўғри талқин қилиш ҳолларидан сақланиш имконини беради. Демак, санъаткор тахаллусини шарҳлашга бел боғлаган олимлар тахаллус луғавий маъноси билангина чекланмай, шоир ижодидаги махласномаларга ҳам аҳамият беришлари жоиздир. Акс ҳолда тахаллусларни нотўғри ёки бирёқлама изоҳлаш каби нуқсондан қутула олмаймиз.
Тажнис санъати
Кўпчилик ривожланган адабиётлар тажнис санъатига анча бойдир. Бу орада туркий халқлар адабиётидаги тажнисчилик икки жиҳати билан улардан ажралиб туради: биринчидан, кўп қўлланилиши билан; иккинчидан, тажнис санъатининг ранг-баранглиги боис. Илм аҳлига сир эмаски, СКАЧАТЬ
97
Фурқат, Танланган асарлар, Т., 1975, 97-бет.