Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 21

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ фақат йиғлагани-йиғлаган. Бир ҳафта колхозда трактор ҳайдайди, якшанбани кутади, якшанба куни деворга суяниб, тинимсиз йиғлайди.

      ─ Бизни ҳеч ким бошқа алдай олмайди, ўрнимиздан қўзғалмаймиз. Дўкон йўқ, касалхона йўқ. Электр йўқ. Керосин чироқда ва қорачироқда ўтирамиз. Лекин бизга мақбул! Биз – уйдамиз.

      ─ Шаҳарда келиним изимдан юриб, хонада қўлим теккан нарсани тинмай артиб юрарди, эшик тутқичини, стулларни… Ҳолбуки, ҳаммаси менинг пулларимга сотиб олинган, уй жиҳозлари ҳам, “Жигули” машинаси ҳам. Пулим тугади ва буларга она ҳам керак эмас энди. ─ Пулларимизни болаларимиз олиб кетди… Қолган-қутганини инфляция адо қилди. Хўжалигимиз, уйларимиз учун, олмазор боғларимиз учун берилганларини. ─ Биз барибир шоду хурраммиз… Арман радиосидан “Радиоэнага нима?” деб сўрашибди. “Бу – чернобиллик момо”, дебди у бунга жавобан. Ха-ха-ха… ─ Мен икки ҳафта пиёда юрдим… Сигиримни ҳам етаклаб олганман… Одамлар уйимга киритмади. Ўрмонда ётиб юрдим. ─ Биздан қўрқишади. Юқумлилар, дейишади. Худо нега бизни бундай жазолади? Жаҳли чиқдими? На одамдай яшаймиз, на Яратганнинг йўриғида ҳаёт кечирамиз. Биримиз биримизга жабр қиляпмиз. Шунинг учун. ─ Ёзда набираларим келишди… Дастлабки йиллари келишмасди, қўрқишарди… Энди келишяпти, маҳсулотларимизни олишяпти, берган нарсамизни жомадонга жойлашади. “Буви, – сўрашади, – Робинзон ҳақидаги китобни ўқиганмисиз?” У ҳам бизга ўхшаб бир ўзи яшаган экан. Одамларсиз. Ўзим билан ярим қоп гугурт келтирдим… Болта ва кетмон ҳам… Энди уйимда пўстдумба, тухум, сут бор – ҳаммаси ўзимники. Фақат биргина шакарни эка олмайсан. Бизда истаганча ер бор! Хоҳласанг, юз гектарини шудгор қил. Ҳеч қанақа ҳокимият йўқ. Инсонга ҳеч нарса халал бермайди… Бошлиқлар ҳам йўқ… Биз озодмиз.

      ─ Биз билан мушуклар ҳам қайтиб келди. Итлар ҳам. Ватанларига… биргаликда қайтишди. Аскарлар бизни киритишмади. “ОМОН”чилар. Биз оқшом қайтдик… Ўрмондаги партизан сўқмоқлари орқали…

      ─ Бизга давлатдан ҳеч нарса керак эмас. Ҳаммасини ўзимиз етиштирамиз. Фақат бизга тегмасанглар бўлди! Дўкон ҳам керакмас, автобус ҳам. Нон ва туз учун йигирма километрга пиёда борамиз… Ўзига хон, кўланкаси майдонмиз…

      ─ Бир тўда бўлиб қайтдик. Учта оила… Бу ерда эса уйимиздан ҳамма нарсани ўмариб кетишган экан: ўчоқларни бузишган, деразаларни, эшикларни қўпориб кетишган. Пол тахтасини ҳам. Чироқлар, чироқ ўчиргичларни ҳам – ҳаммасини ечиб олишган. Ҳеч нарса омон қолмаган. Ҳаммасини мана шу қўлларим билан яна тикладим, шу қўлларим билан. Бошқача бўлармиди!

      ─ Ёввойи ғозлар ғағиллаяпти – баҳор келди.

      Экин экиш палласи. Биз эса бўм-бўш уйлардамиз… Фақат томлар бутун…

      ─ Милиция бақирарди. Машиналарда келишади, биз ўрмонга қочамиз. Немислардан қочгандек. Бир марта прокурор билан ҳамла қилишди, у эса суд қиламан деб пўписа қилди. “Майли, мени қаманглар, ўтираман ва чиққандан кейин яна шу ерга келаман!” дедим. Уларнинг иши – бақириш, бизнинг ишимиз – жим туриш. Мен илғор комбайнчи сифатида орден олганман, у эса менга ўдағайлайди – ўнинчи модда билан қамаласан… Жиноятчи СКАЧАТЬ