Жаллод аёл. Наби Джалолиддин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жаллод аёл - Наби Джалолиддин страница 8

Название: Жаллод аёл

Автор: Наби Джалолиддин

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-885-8

isbn:

СКАЧАТЬ нарсаларнинг бир жойда жам бўлиши ва уни кўз билан бирваракай кўриш мўъжиза эди. Айни дамда Жела шу бахт оғушида турфа емиш, айниқса, нон ҳидидан сархуш турарди.

      Ринат қайтди. Қўлида қиз-аёллар орасида русум бўлган сочма қизил гулли оқ рўмол.

      – Бу сенга, – деди қизга узатиб, – сочингга ярашади! – Рўмолни бераётганда бармоғи унинг қўлига тегиб кетди. Шартта икки панжасидан тутди-да, кўзларига ютоқиб тикилди. – Бунча қўлларинг чиройли, а?! Жела энтикиб кетди.

      – Бор-бор, – деди Ринат унинг елкасидан итариб. – Бўлақол энди, дарсга кечикасан!

      Жела рўмолни чангаллаганча, нима бўлаётганини англамай, бирпас у ён-бу ён тебранди-да, чопқиллаб чиқиб кетди.

      Ринат ғолибона бир силтанди.

      – Қалай, Турди ака, айтганим бўлдими? – деди кўкрагини сийпалаб.

      Иккинчи бўлмадан буғдойранг, кийинишидан зиёлинамо, беркиниб ўтирганини шундоққина намойиш этиб, завхоз чиқиб келди.

      – Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Аммо барибир чиройли, мочағар!

      – Таълим даргоҳида ишлайсиз, ака, – дея муғомбирона кўз сузди Ринат. – Оғзингиздан чиққан гапдан ҳожатхонанинг ҳиди келади-я! У бу билан бир ўқда икки қуённи урди: Турди шунақа оғзи шалоқроқ, қолаверса, қитмирона аския қилишни яхши кўрарди.

      – Лаънати урушдан қолган-да. – Завхоз Ринатдан икки ёш катта, ундан сал пастроқ бўйли эса-да, юзи ўзбекона тусли, айтиш мумкинки, тузуккина келишган йигит эди. Лекин яна ўз феълини қўймади: қитмир ҳазил қилиб, оғзини катта очиб, шарақлаб кулди.

      – Барибир оборасиз-а, ака, – деди Ринат хиёл қизариб, шу билан бирга, бу жоҳил одамга тенглашишдан сақланаётгани ҳам сезилди. – Майли, мен ўчоқбоши(кухня)га ўтай. Бугун балиқ олиб келасиз-а, унутманг! – Остонада тўхтаб, ортига қайрилди. – Манави гапларга эҳтиёт бўлинг, а!.. – дея бармоқлари билан оғзини тўсди-да, чиқиб кетди.

      – Бўпти-бўпти! – деди Турди «насиҳатингни катта холангга қил» қабилида.

      6

      Биринчи дарс адабиёт эди. Ўқитувчи синф журналини тўлдиргач, бир неча ўқувчилардан ўтилган дарсни сўради. Яхшики, Желага қарамади, кўпинча сўроқни ундан бошларди-да. Мабодо турғизса, бирор сўз айтолмай, шарманда бўлиши аниқ. Чунки унинг юз-кўзи, бутун вужуди оташда эди: бармоқлари лов-лов ёнарди. Хаёлида эса Ринатнинг ўт чақнаган кўзлари, келишган қадди-басти, «Қўлларинг, бунча чиройли», деган титроқ овози. Чўнтагини пайпаслади: «Менга рўмол совға қилди-я?! Қиммат бўлса керак? Яхши кўради, шекилли-да! Барибир келишган йигит! Амаки эмиш!.. Хиҳ!..»

      Ўқитувчи янги дарсни ўтарди: Михаил Лермонтовнинг «Замонамиз қаҳрамони» романининг «Бэлла» боби. Қўрқмас ва гўзал тоғ қизининг беғубор севгиси, мисли булоқлардек қиқирлашлари… Буларнинг бари бағоят жонли ва эҳтиросли ҳикоя қилинар, гўё Бэлла синфхонада бирга ўтиргандек туюларди. Ниҳоят, рашк!.. Аммо Жела бу гапни тушунмади: у йигит севса, буниси севса, бунинг нимаси ёмон?! Шунчаки бир-бирларига барини айтиш билан ҳаммасини ҳал этса бўлади-ку! Рашк ёмон нарса экан. Ринат эса, СКАЧАТЬ