Жаллод аёл. Наби Джалолиддин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жаллод аёл - Наби Джалолиддин страница 11

Название: Жаллод аёл

Автор: Наби Джалолиддин

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-885-8

isbn:

СКАЧАТЬ ҳали хонага келмаган экан. Ўйланиб ўтирмай, йигит ҳар эҳтимолга қарши берган калитда эшикни очиб, ичкари кирди. Димоғига таниш ҳид урилиб, завқи ошди. Ихчам хона бағоят батартиб эди, ҳатто симкаравотдаги кўрпа-чойшаб, ёстиқлар ҳам теп-текис турарди. Қиз столдаги нарсаларни – чойнак-пиёла, сувли графин, стакан, устига сочиқ ёпилган ярим буханка нонни шошилмай завқ билан томоша қилди-да, ликобчадаги конфетдан битта оғзига солиб, қувнаб каравотга ўтирди. Кўп ўтмай, кўзлари сузилиб, оҳиста ёстиққа ёнбошлади…

      Ринат шитоб кириб келганида, чўчиб уйғонди-ю, турмади, эркаланиб ётаверди.

      – Келибсан-у, миттивой, – дея йигит энкайиб, унинг юзидан ўпди. – Бунча чиройлисан-а!

      Қизнинг димоғига ароқ ҳиди урилди: одатдагидек тушликдан олдин ичгандир-да. Аммо Жела парво қилмади, аксинча, ҳузурла тамшанди.

      – Тушликда қорнинг тўйдими? – сўради Ринат костюмини ечиб, илгакка иларкан.

      – Жудаям! – деди қиз эркаланиб ва туриб ўтирди.

      – Ётавер-ётавер! – Йигит негадир эшикни ичкаридан қулфлади. – Бирга ётамиз.

      – Нима? – кўзлари пирпиради қизнинг.

      – Ҳа, нима? Ё-ётамиз!.. – Кайфда Ринатнинг кўзлари ёқимли боқарди.

      Жела ўрнидан турди. Йигит унинг белидан қучиб, кўзларига ҳирс ила тикилди. Қизнинг қужудида олов ёнди, томирлари чўғланди…

      …Ринат кийинаётганда, Жела қорнини қучоқлаб ғужанак бўлиб ётарди. Сочлари тўзғиган, юзлари лов-лов ёнади.

      – Энди нима бўлади? – деди ўзига Жела ўзи гапираётгандай ўйчан қиёфада.

      – Ҳаммаси яхши бўлади! – Ринат унинг юзини силади – Ахир мен сени севаман-ку!

      Желанинг кўзлари чақнади.

      – Ростданми?! – дея сакраб туриб, уни маҳкам қучоқлаб олди…

      8

      Жела хола айтилган қаҳвахонага келишилган вақтда етиб келди. Жилмайиб саломлашди. Унинг оқ юзи, қисиқ кўзлари яна-да файзиёблашгандек туюлди. Калта оппоқ сочлари ўзига жудаям ярашган.

      Четроқдаги жойга ўтирдик. Мен нима қилишимни билмай, тараддудландим: шу пайтгача ўзбек бўлмаган аёллар, айниқса, кампирлар билан ҳеч мулоқот қилмагандим-да.

      – Менга қаранг, йигитча, – деди Жела хола маъноли боқаркан, мулойим, аммо қатъий овозда, – аввало мен ўн саккиз ёшли ойимча эмасман. Онангизми, бувингизми қатори кампиршоман. Шунинг учун ўзингизни сал эркинроқ тутинг.

      Унинг гапиям, муомаласиям менга ёқди. Дафтаримни стол четига қўйиб, ҳар нарсага қодир инсон қиёфасида дедим:

      – Хўш, нима буюрадилар, холажон?

      – Мана бу бошқа гап, ўртоқ жентельмен. Ахир сиз журналистсиз-ку! – У юзига нур сочгудай табассум қилди.

      Табиатан кулгупарастроқ эмасманми, аёл ҳар гапига юмор қўшаётгани тилимнинг жиловини ечиб, дадиллик бахш этди. Шу шаштимда ҳам унинг нимадир демоқчилигини сезиб, саволчан боқдим.

      – Мен мутлақо кўчада овқатланмайман, СКАЧАТЬ