Название: Жаллод аёл
Автор: Наби Джалолиддин
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-885-8
isbn:
– Ҳа, уми? – дея у ёқ-бу ёққа аланглаб, сочларини тўғрилашга уринди. – Китобга борувдим.
– Китоб? – Ринат қизнинг кўйидан муддаосига ета бошлаганини англади. – Қанақа китоб?!
– Лермонтовнинг «Замонамиз қаҳрамони» китоби. – Шундай деди-ю, кўз олдида қонга беланган Бэлла пайдо бўлди. – Адабиёт ўқитувчимиз вазифа берганди, – дея ўзини оқлагандай минғирлади қиз.
– Қанақа китоб дединг? – Ринат кутгани учун имкони туғилганидан кучланди.
– «Замонамиз қаҳрамони».
– Бунақа гаплар менинг эсимда қолмайди. Қаламинг борми?
– Йўқ, – дея довдиради Жела.
– Юр, хонада ёзиб берасан.
– Хўп. – Жела отасидан ҳадя кутган қизалоқдай чопқиллаб унга эргашди. Омборнинг эшигидан кираётганда Турдининг афти кўз олдига келди-да, таққа тўхтади.
Столига яқинлашган Ринат унинг қилиғини кўриб, росмана асабийлашди. Чунки айни дамда қизнинг истагини бажаришдан ўзга хаёли йўқ эди.
– Тағин нима бўлди? – деди бўғилиб. – Сал одамга ўхшаб гаплашгин, Жела.
Қиз бўшашиб ичкари кирди.
– Турди амаки йўқми? – дея шивирлади ўзига ўзи гапираётгандай.
– Ким? Турди? Турдини нима қиласан, сен қиз? – Ринатнинг кўнглида ёмон ниятдан асар ҳам йўқдек эди. – Мана қалам, мана қоғоз, ёз! – деди-да, ўзини четга олди.
Жела иккилана-иккилана столга яқинлашиб, энкайди. Қаламни бармоқлаб, ёзди: «Михаил Лермонтов», «Замонамиз қаҳрамони». Сўнг Ринатга мўлтираб, шивирлагудай деди:
– Алдамайсиз-а? – Бу сўзни у ўзича айтди, йигит эса ўзича тушунди.
Қоғозни қўлга олиб ўқиркан, Ринат кескин ҳаракат билан қизни қаттиқ қучди-да, ўпиб олди.
Жела сесканиб кетди: бу лаҳзаларнинг давом этишини истади, аммо аксил ҳаракат қилди.
– Бўларкан-ку, – деди Ринат қоғозни чўнтагига солиб. – Нима балолар дейсан!.. Бор, ишингни қил!
Қиз бўшашиб хонани тарк этаркан, Ринатга меҳри ортгандан ортди: у ёмон одам эмас…
7
1953 йил. Баҳор. Сталин вафот этди. Бу хабар кўчадаги радиокарнайда қайта-қайта такрорланганда болалар «детдом» ҳовлисида саф тортиб турардилар. Уларнинг, айниқса, олисдан келганларнинг нигоҳларида яна фашист босиб келаётгандай қўрқув-даҳшат қотиб қолган. Ўқитувчилардан тортиб айрим аксарият ўсмирларгача ошкора йиғлашмоқда. Ахир доҳий ўлди-я! Кўплар яна уруш бўлади, Сталинсиз фашистларни енга олмасдик, деб ўйлашарди.
Бутун шўро халқи уч кундан буён мотамда, юм-юм йиғлайди. Энди нима бўлади – барчанинг хаёлида шу хавотирли савол.
Жела эса бир йилдан бери «Замонамиз қаҳрамони» таъсирида яшарди. Ринат Печориндан кам эмас, ҳатто ундан ортиқ. Яхшики, буларнинг Казбеги йўқ. Ринат уни Печориндан ортиқ севади. Ахир ҳамиша эркалайди, айтган нарсасини муҳайё қилади, қучади… Хиҳ… Агар у «Замонамиз қаҳрамони»ни топиб бермаса, Печориннинг СКАЧАТЬ