Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-167-2
isbn:
Антонен Сертильянж ақлни диққат нурини жамловчи объектив сифатида ишлатиш ҳақида илк бора ёзиб қолдирганидан буён ўтган бир аср мобайнида ушбу мажозий ўхшатишдан “олигодендросит ҳужайралар” деган оддий изоҳга ўтиб қўя қолдик. Аммо тафаккур ҳақидаги бу фикрларнинг хулосаси бир: мураккаб нарсаларни тезда ўрганиш учун ҳеч нарсага чалғимасдан диққатни жамлашингиз шарт. Ўрганиш эса бошқача айтганда, теран ишдир. Агар теранликдан чўчимасангиз, иқтисодиётимизда ўз ўрнингизни топишингиз учун зарур бўлган мураккаб тизимлар ва кўникмаларни ўзлаштириш осон кечади. Аксинча, теранликни хушламайдиган, саёзликка ўрганган кўпчилик инсонлардан бири бўлиб қолсангиз, бу тизим ва малакаларга осонликча эга чиқишни хаёл қилманг.
Адам Грант аъло натижа кўрсатган. 2013 йили Грант билан танишганимда, у Пенндаги Уортон бизнес мактабида ишлаётган энг ёш профессор эди. Бир йил ўтиб, ушбу бобни ёзишни бошлаганимда (ва энди ўзимнинг доимий ишим ҳақида ўйлай бошлаганимда), унинг лавозими янгиланди: у энди Уортондаги энг ёш тўлиқ профессор бўлди.3
Грантнинг ўз соҳасида тез ўсиши сабаби жуда оддий: у натижа кўрсатарди. 2012 йилда Грант барчаси йирик журналларда чоп этилган еттита мақола ёзди. Бу унинг соҳаси учун жуда баланд кўрсаткичдир (унинг соҳасида профессорлар якка ёки ҳамкорликда ишлайди, уларда илмий тадқиқотларига кўмак берадиган кўп сонли талабалари ва докторантлари йўқ). 2013 йили бу рақам бештага тушди. Шундай бўлса ҳам бу кўрсаткич ҳануз катта, аммо аввалгисидан пастроқ. Унинг бу пастлашини тушунса бўлади – ўша йили бизнесдаги муносабатларга оид баъзи изланишлари ёритилган “Бер ва ол” номли китоби чоп этилди. Унинг китоби муваффақиятли бўлди дейишнинг ўзи етарли эмас, чунки у “New York Times Magazine” муқовасини безаган йирик бестселлерга айланди. 2014 йилда Грант тўлиқ профессорлик лавозимига лойиқ кўрилганида, у ўзининг бестселлерига қўшимча равишда олтмишдан ортиқ мақолаларини ҳам ёзиб улгурганди.
Мен Грант билан танишганимдаёқ, ўз илмий фаолиятимни кўзлаб, унга профессионал салоҳияти юзасидан саволлар беришдан ўзимни тия олмадим. Бахтимга у бу борадаги фикрлари билан бўлишишдан мамнун эди. Маълум бўлишича, Грант юксак натижа кўрсатиш йўллари ҳақида кўп ўйларкан. У менга, масалан, ўз соҳасидаги бошқа бир неча профессор иштирок этган маҳорат дарсида фойдаланилган слайдлар тўпламини юборди. Мазкур дарсларда илмий ишни мақбул даражада қандай самарали бажариш тўғрисидаги фактик маълумотларга эътибор қаратилганди. СКАЧАТЬ
3
АҚШда профессор ўқитувчиларнинг уч даражаси мавжуд – ассистент, кичик ва тўлиқ профессорлар. Дастлаб ассистент профессор сифатида ишга қабул қилинасиз ва муддатли ишлашга ўтсангиз, кичик профессор мақоми берилади. Тўлиқ профессорлик даражаси эса кўп йиллик меҳнатдан сўнг насиб этиши мумкин.