Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари - Кэл Ньюпорт страница 5

Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

Автор: Кэл Ньюпорт

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-167-2

isbn:

СКАЧАТЬ кейинги ўн йил ичида тўртта китоб нашр эттирдим, фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдим, юқори баҳоланган илмий мақолалар ёздим ва Жоржтаун университетида профессор сифатида доимий ишга қабул қилиндим. Бу катта ишни бутун иш ҳафтаси мобайнида деярли ҳар доим соат беш, узоғи олтигача давом эттирардим.

      Шундай тиғиз вақтда ҳам ишлашнинг имкони бор, чунки бўш вақтдан самарали фойдаланишга ишонганим учун саёз ишларни камайтиришга астойдил интилдим. Кунимни синчковлик билан танланган теран иш доирасида режалайман, бунда саёз машғулотлар иш жадвалимнинг энг аҳамиятсиз кичик қисмидан жой олади. Кунига тўрт ёки беш соат, ҳафтасига беш кунлик чалғишларсиз тўғри йўналтирилган диққат кўп фойда келтириши мумкин.

      Теранликка бўлган иштиёқим касбимга тааллуқли бўлмаган масалаларда ҳам қўл келди. Кўпинча ишдан уйга қайтган пайтимдан тонггача, яъни янги иш куним бошлангунгача, компьютерга яқинлашмайман (истисно сифатида болалар ухлагач, юритадиган блогимни айтишим жоиз). Электрон почтага бирровга кириб чиқиш ёки ижтимоий тармоқларда тез-тез сайр қилишдан тийилиб, улардан тамоман алоқани узишим кечқурун рафиқам ва икки ўғлим билан вақт ўтказишимга ва уларга китоблар ўқиб беришимга имкон яратди. Мухтасар қилиб айтганда, ҳаётимда чалғишлар камлиги инсонлар умрини тобора емириб бораётган асабий ақлий энергия тубидаги “шовқин”дан халос этади. Зерикиб қолишдан ҳеч ҳам ташвишланмайман, бу ҳам ажойиб кўникма бўлиши мумкин, айниқса, эринчоқ ёз тунларида радиода узатилаётган Миллий жамоа ўйинини тинглаб ўтириш.

***

      Ушбу китобни менинг теранликка нисбатан иштиёқим ва бу йўлда бирор иш қилишимга ёрдам берган стратегияларни ёритиш ва тушунтириб беришга уриниш деб аташ мумкин. Ўйларимни сўзга кўчирдим, токи ҳаётингизни теран иш доирасида қайта қуришингизда мен кўрсатган йўл-йўриқларим ёрдам берсин, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Фикрларимни қоғозга тушириш ва тиниқлаштиришдан тағин бир мақсадим – ўз шахсий тажрибамни янада мукаммаллаштиришдир. Теран иш гипотезасини англашим муваффақиятга эришишимга ёрдам берди, бироқ ўзимнинг яширин имкониятларимни тўлиқ юзага чиқардим, деб ўйламайман. Кейинги боблардаги ғоя ва қоидалар билан ошно бўлиб, охироқибат ғалаба қозонаётган пайтингиз, ишонч билан айта оламанки, мен ҳам ишлаётган бўламан – юзакиликларга барҳам бераётган ва бор кучимни теранроқ ишлашга қаратаётган бўламан. (Ушбу китобнинг якунида қандай қилиб илдамлаётганимни билиб оласиз.)

      Карл Юнг психиатрия соҳасида инқилоб қилмоқчи бўлиб, ўрмонда бошпана қурди. Унинг Боллинген минораси пухта мулоҳаза қилишни ривожлантириш, унинг ёрдамида дунёни ўзгартирган ажойиб ижод маҳсули яратилган масканга айланди. Кейинги саҳифаларда сизни ўз шахсий Боллинген минораларимизни қуришга, чалғитувчи дунёда чин қиймат яратиш маҳоратига ишлов беришга, ўтган даврдаги энг самарали ва аҳамиятли шахсларнинг “Теран ҳаёт – яхши ҳаёт” деган ҳақиқатини англашга чорлайман.

      ҒОЯ

СКАЧАТЬ