Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-167-2
isbn:
Юқори сифатли натижа = (сарфланган вақт) х (диққатнинг интенсивлиги)
Агар ушбу формулага ишонсангиз, Грантнинг одатларини англайсиз: у кучли интенсив ишлаш орқали сарфлаган вақт бирлигига тўғри келадиган самарадорликни оширади.
Самарадорлик ҳақидаги ушбу формулани энди учратаётганим йўқ. Бу формула кўп йиллар олдин иккинчи китобим “Қандай қилиб аълочи талаба бўлиш мумкин?”ни тайёрлаётганимда эътиборимни тортганди. Ўшанда мамлакатдаги энг рақобатбардош мактабларнинг юқори рейтингга эга элликтача битирувчисидан интервью олдим. Интервьюларда шуни пайқадимки, энг яхши талабалар барча фанлар бўйича умумий баҳо рейтингида улардан қуйида турувчи талабалардан камроқ ўқиган. Бу ҳолатнинг изоҳларидан бири юқорида баён қилинган Грант формуласи эди: энг яхши талабалар унумдор ишлашда интенсивликнинг аҳамиятини тушуниб етган ва шунинг учун диққатни максимал жамлаш учун ўзларининг анъанавий методларидан воз кечган – тестларга тайёрланиш ёки мақола ёзишга кетадиган вақтни натижа сифатига таъсир қилмаган ҳолда кескин қисқартира олган.
Адам Грантнинг мисоли шуни кўрсатадики, ушбу интенсивлик формуласи нафақат талабаларнинг умумий баҳо рейтингига, балки бошқа ақлий зўриқишни талаб қиладиган ишларга ҳам тааллуқлидир. Аммо нега шундай бўлиши керак эди? Бу саволга Миннесота университетининг бизнес профессори Софи Лерой қизиқарли тарзда жавоб беради. Лерой ўзининг 2009 йилдаги “Ишлаш нега бунча қийин?” мақоласида “эътибор қолдиғи” эффекти деган атамани киритди. Мақоланинг ки риш қисмида муаллиф тадқиқотчилар бир вақтда бирдан ортиқ вазифани бажаришга уринишнинг ишга таъсирини ўрганиб чиққанини айтади, лекин замонавий офисларда бир нечта лойиҳа устида кетма-кет ишлайдиган одамларни учратиш одатий ҳолдир. “Бир йиғилишдан иккинчисига бориш, бир лойиҳа устида ишни бошлаб, кўп ўтмай бошқасига ўтиб кетиш – ташкилотлар ҳаётининг бир бўлаги”, дейди Лерой.
Мазкур тадқиқот иши аниқладики, бирор А вазифадан Б вазифага ўтганингизда диққатингиз зумда ўзгармайди – диққатингиз қолдиғи биринчи вазифада қолади. Агар А вазифа чекланмаган ва интенсив бўлмаса, қолдиқ кўпроқ қолади, ҳатто бошқасига силжимасдан биринчи вазифани тугатсангиз ҳам диққатингиз маълум муддат бўлинганича қолади.
Лерой лабораторияда вазифаларни ўзгартириш орқали диққат қолдиғи эффектининг ишга таъсирини ўрганди. Ана шундай тажрибалардан бирида у тажриба иштирокчиларига сўз пазлларини ечишни топширди. Синовларнинг бирида иштирокчилар ишига аралашиб, уларга бошқа қийин вазифани топширди. Яъни резюмелар билан танишиб чиқиб, ишга олиш бўйича тахминий қарорлар чиқаришлари кераклигини айтди. Бошқа синовда эса уларга кейинги вазифани беришдан олдин пазлларни тугатишларига СКАЧАТЬ