Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-167-2
isbn:
Бу ҳолат реал вақтдаги ёзишмаларнинг ўсишига ҳам тегишлидир. Назарий жиҳатдан, электрон хатлар уларни очганингиздагина халақит беради, ҳолбуки тезкор мессенжер тизимлари доимо фаол ва бу чалғишлар миқёсини чандон орттиради. Калифорния университетидан информатика профессори Глория Марк диққат бўлиниши бўйича эксперт ҳисобланади. Кўп тилга олинган ушбу тадқиқотда Марк ва унинг шериклари ҳақиқий офислардаги интеллектуал ходимларни кузатди ва чалғиш, ҳатто қисқа бўлганда ҳам, вазифани бажаришни анча вақтга кечиктиради, деган хулосага келди. “Буни тажрибада қатнашганлар ҳам ўта зарарли бўлишини айтди” деб хулоса қилади Глория.
Контент яратувчиларни ижтимоий тармоқларда фаолликка чақиришнинг ҳам теран ишлашга салбий таъсири бор. Жумладан, жиддий журналистларнинг диққат марказида қатъий равишда журналистика билан шуғулланиш туради, яъни улар мураккаб манбалар ичига шўнғиган ҳолда воқеаларни бир ипга тизиб, ишонарли ёзишлари керак. Шунинг учун ҳам уларнинг диққатни чалғитувчи онлайн ёзишмаларда иштирок этиши аввало уларнинг ишига алоқасиз бўлиб, камига чуқурроқ мулоҳаза қилишига жиддий халал беради. Нуфузли “New Yorker” журналистларидан бир Жорж Пеккер ўзининг нега ижтимоий тармоқда ёзмаслиги ҳақидаги эссесида шундай дейди: “‘Twitter’ медиага муккасидан кетганларга қопқондир. Ундан чўчишимнинг асосий сабаби ундан маънавий устунлигим эмас, балки у билан ишлай олмаслигимда. Агар шундай қилганимда, ўғлим оч қолиши муқаррар эди.” Дарҳақиқат, у ўша эссени эълон қилганида “Чигални ёзиш” номли китобини ҳам ёзаётганди. У гарчи ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаса ҳам, бу асар нашр қилингандан ҳеч қанча ўтмай Миллий китоб мукофотига (National Book Award) сазовор бўлди.
Хулоса шуки, ҳозирги бизнесдаги йирик трендлар одамларнинг теран ишлаш маҳоратини фаол сусайтирмоқда, ваҳоланки, бу трендлар ваъда қилган фойда (масалан, омадли тасодифлар, сўровларга тезкор жавоблар ва танилиш) теран иш орқали (мураккаб нарсаларни тез ўрганиш, асил натижалар кўрсатиш) топиладиган даромаддан анча кам. Бу бобдан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шу номутаносибликка ойдинлик киритишдир. Теран ишлашнинг камёблиги мазкур одатнинг баъзи бир камчиликлари сабабли эмас. Иш жойимиздаги чалғишларни жон деб қабул қилишимизнинг сабабига чуқур назар ташласак, улар кутганимиздан анча мантиқсиз эканлиги – хато мулоҳаза ва ақлий меҳнат кишиларининг бетайинлиги натижаси эканини англаймиз. Мақсадим – гарчи чалғишларга қучоқ очишимиз кўз юмиб бўлмас ҳодиса бўлса‐да, унинг асоси мўртлиги, теран ишлаш этикасини шакллантиришга қарор қилганингизда СКАЧАТЬ