Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари - Кэл Ньюпорт страница 6

Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

Автор: Кэл Ньюпорт

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-167-2

isbn:

СКАЧАТЬ доллардан ошган.

***

      Нима учун Силвер, Ҳанссон ва Дуэр бунчалар муваффақият қозонди? Бу саволга икки хил жавоб бериш мумкин. Биринчиси “микро” жавоблар бўлиб, ушбу учликнинг муваффақиятига ёрдам берган уларнинг шахсий феъл‐атвори ва тактикаларига урғу беради. Иккинчи хилдаги жавоблар, аксинча, “макро” бўлиб, уларнинг индивидуал характерига эмас, балки улар шуғулланаётган ишнинг хусусиятига диққат қаратилади. Ҳар иккала ёндашув ҳам муҳим бўлса‐да, ҳозирги иқтисодиётимиз айнан нимани тақдирлашини яхшироқ ёритгани учун “макро” жавобларни кўпроқ муҳокама қиламиз.

      Ушбу фикрни янада кенгроқ тушуниш учун МТИ иқтисодчилари Эрик Брайнйолфсон ва Эндрю Макафига мурожаат қиламиз. Улар ўзининг 2011 йилги “Машина билан пойга” деб номланган анча таъсирли бўлган китобида меҳнат бозоримизни кутилмаган тарзда ўзгартираёт ган кучларнинг аёвсиз ўйинида рақамли технологиялар ривожи муҳим роль ўйнашини асослашга муваффақ бўлган. Муаллифлар китоб бошида “Буюк ўзгаришларни бошдан кечирмоқдамиз. Технология кундан-кунга шитоб илгариламоқда, лекин бизнинг маҳорат ва ташкилий саъй-ҳаракатларимиз унга етолмай ортда қолмоқда”, деб таъкидлайди. Кўплаб ишчилар учун бу ҳолат нохушликдан дарак беради. Ақлли машиналар ривожлангани сари инсон ва машина қобилиятлари орасидаги тафовут камайиб борар экан, эндиликда иш берувчилар “янги ходимлар” ўрнига “янги машиналар”ни ёллашни афзал кўрмоқда. Коммуникация ва ҳамкорлик технологиялари тараққиёти масофадан ишлашни енгиллаштирмоқда, оқибатда компаниялар маҳаллий иқтидор эгаларини ишсиз қолдириб, узоқдаги “юлдуз”ларни ёлламоқда.

      Бу ҳақиқатдан тамомила умидсизликка тушмаслик керак. Брайнйолфсон ва Макафи таъкидлаганидек, бу буюк ўзгаришлар ҳамма касбларни жар ёқасига олиб келгани йўқ, аксинча, тақсимлаяпти. Гарчи қиладиган ишлари автоматлаштирилиши ёки осонгина аутсорсинг қилиниши мумкин бўлган қанчадан-қанча одамлар ишларини йўқотсалар‐да, бу тўлқинда нафақат тирик қолган, балки қадри янада ортиб, муваффақият қозонаётганлар ҳам бор. Брайнйолфсон ва Макафи иқтисодиётда икки моделли йўналишни таклиф қилган ягона инсонлар эмасди. 2013 йилда, масалан, Жорж Мейсон иқтисодчиси Тайлор Коуен мазкур рақамли бўлиниш назарияси акс этган “Ўртамиёналик битди” номли китобини нашр қилдирди. Брайнйолфсон ва Макафи қилган таҳлилнинг фойдали жиҳати шундаки, улар бу бўлинишнинг катта фойда келтирувчи томонида турадиган ва ақлли машиналар даврида нисбатан катта фойда кўрувчи учта махсус гуруҳни аниқлади. Мазкур гуруҳларга Силвер, Ҳанссон ва Дуэрлар мансуб бўлиши ҳеч ажабланарли эмас. Келинг, бу гуруҳлар нега тўсатдан бунчалар қадрли бўлиб қолганини тушуниш учун улар билан навбатма-навбат танишиб чиқамиз.

ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИШЧИЛАР

      Нейт Силвер мансуб бўлган бу гуруҳни Брайнйолфсон ва Макафи “юқори малакали ишчилар” деб атайди. Робототехника ва овозни аниқлаш соҳасидаги ютуқлар кўплаб паст малака талаб қилувчи ишларни автоматлаштирмоқда. Аммо, ана шу иқтисодчилар таъкидлаганидек, маълумотларни СКАЧАТЬ