Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари - Кэл Ньюпорт страница 7

Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

Автор: Кэл Ньюпорт

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-167-2

isbn:

СКАЧАТЬ куйлайдиган хонандалар хонишини эшитиш битта ҳақиқий ажойиб куй тинглаганга етмайди, барибир.” Буни у қуйидагича тушунтиради: истеъдод кўп миқдорда сотиб олиб ва ҳаммасини қўшиб, салмоғини оширса бўладиган нарса эмас: энг яхши мутахассисларга мукофот бор. Шунинг учун, агар бозорда харидор барча таклифлардан истаганини танлаш имконига эга бўлса ва барчанинг истеъдод даражаси аниқ бўлса, у ҳеч иккиланмай энг яхшисини танлайди. Энг яхши мутахассисларнинг истеъдод даражаси маҳорат нарвонида ўзидан кейингиникидан катта фарқ қилмаса ҳам, “супер юлдузлар” барибир бозорнинг катта қисмини эгаллайди.

      80-йилларда Розен бу эффектни тадқиқ қилганида уни кино юлдузлари ва мусиқачилар мисолида ўрганиб чиқди, чунки шу соҳада аниқ бозорлар мавжуд эди, масалан, мусиқа дўконлари ва кинотеатрларда томошабин турли санъаткорларнинг истеъдоди ва чиқишларини бемалол баҳолай оларди. Алоқа ва ҳамкорлик технологияларининг жадал ўсиши кўплаб маҳаллий бозорларни худди шундай универсал бозорларга айлантирди. Чекка шаҳарчада мусиқа дўконининг пайдо бўлиши мусиқа ихлосмандига маҳаллий мусиқачиларни четлаб ўтиб, дунёнинг энг сара хонандалари альбомини сотиб олишига имкон яратгани каби компьютер дастурчиси ёки жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчини излаётган кичик компания эндиликда халқаро миқёсдаги истеъдод бозорига кира олади. “Супер юлдуз” эффекти бугунги кунга келиб Розен ўттиз йил аввал башорат қилганидан кўра кўпроқ сезилмоқда. Бугун иқтисодиётимиздаги янада кўпроқ мутахассислар ўз соҳаларининг “рок юлдузлари” билан рақобатлашмоқда.

ХЎЖАЙИНЛАР

      Янги иқтисодимизда яхши яшаётган, Жон Дуэр мансуб бўлган гуруҳ, асосан, буюк ўзгаришларни қилаётган янги технологияларга сармоя киритиш учун капиталга эга шахслардан иборат. Маркс давридан буён яхши маълумки, капиталга эгалик катта устунлик беради. Аммо айрим даврлар бошқаларига қараганда кўпроқ устунликлар бериши ҳам ҳақиқат. Брайнйолфсон ва Макафининг таъкидлашича, урушдан кейинги Европа худди уюм-уюм нақд пул устида ўтириб қолган қитъадек эди, чунки кескин инфляция ва аёвсиз солиқлар биргаликда олдинги бойликларни кўз очиб юмгунча супуриб ташлади (бу воқеани “Даунтон аббатлиги эффекти” деб аташимиз мумкин).

      Буюк ўзгаришлар даври, урушдан кейинги даврдан фарқли ўлароқ, капиталга эгалик қилиш учун қулай фурсатдир. Бунинг сабабини тушуниш учун, аввало, стандарт иқтисодий тафаккурнинг муҳим таркибий қисми бўлмиш савдолашиш назариясини эслаш жоиз. Унга биноан, капитал ва меҳнат орқали пул топилса, сарфланган сумма даромадга пропорционал бўлади. Рақамли технологиялар кўплаб соҳаларда ишчи кучига эҳтиёжни камайтирар экан, ақлли машиналар эгаларининг даромади ортиб бораверади. Бугунги капиталист ўн уч кишини ишлатган ҳолда, охир-оқибат бир миллиард долларга сотилган “Instagram” сингари компанияни молиялаши мумкин. Бунчалик оз иш кучи билан катта қиймат яратиш тарихда яна қачон бўлган? Оз ишчи кучининг ҳиссаси билан яратилган ушбу бойликнинг СКАЧАТЬ