Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Автор: Кэл Ньюпорт
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-167-2
isbn:
Аввалроқ эслаганимиз, мураккаб технологиялар билан яхши ишлай билгани туфайли муваффақият қозонган Нейт Силверни олайлик. Агар унинг иш услубига чуқурроқ назар солсак, аниқ фактларга асосланган сайлов прогнозларини ишлаб чиқиш “Ким кўпроқ овоз олади?” деб, шунчаки браузердан қидиришдай осон эмаслигига амин бўламиз. Бунинг ўрнига у “StataCorp” компанияси ишлаб чиққан машҳур статистик таҳлил тизими – “Stata”га сўров натижаларини (250 дан ортиқ ижтимоий сўров ташкилотлари томонидан ўтказилган минглаб сўровларни) юклайди. Булар ҳам ўрганиш осон восита эмас. Масалан, мана, Силвер фойдаланадиган замонавий маълумотлар базаси билан ишлашни тушунишда керак бўладиган буйруқ турини келтираман:
МАНЗАРА ЯРАТ шаҳарлар ТАНЛАШ шаҳар номи, аҳолиси, пойтахтларнинг денгиз сатҳидан баландлиги, ИТТИФОҚ ТАНЛАШ номи, аҳоли сони, пойтахт бўлмаган.
Ушбу турдаги маълумот базалари билан SQL деб номланган тил орқали мулоқот қилинади. Сақланган маълумотлар билан ишлаш учун уларга юқорида кўрсатилгандек буйруқ берасиз. Бундай маълумот базаларига ишлов бериш нозик иш. Мисолдаги “Манзара” яратиш буйруғини олайлик. У бир неча мавжуд жадваллардан маълумотларни йиғиб, худди стандарт жадвал каби SQL буйруқлари орқали бошқариш мумкин бўлган виртуал маълумотлар базасини яратади. Манзарани қандай яратиш, реал дунё ҳақидаги маълумотлардан натижа чиқаришни ўрганиш осон эмас.
Нейт Силвер фаолияти бўйича давом этиб, у фойдаланадиган бошқа технология – “Stata”ни кўриб чиқамиз. Бу жуда кучли восита – бошланғич билимнинг ўзи етарли эмас. Масалан, қуйида ушбу дастурий таъминотнинг энг сўнгги версиясига қўшилган хусусиятларни келтираман: “Stata 13 тузатиш эффектлари, кўп қатламли GLM, қувват ва намуна ҳажми, умумлашган SEM, прогнозлаш, эффект ўлчамлари, лойиҳа менежери, узун кўрсаткичлар каби бошқа кўплаб янги функцияларни ўз ичига олади.” Силвер ушбу мураккаб дастурдан моделларни яратиш учун фойдаланади.
Ушбу тафсилотларни айтишдан мақсад шуки, ақлли машиналарни бошқаришни ўрганиб олиш анча мураккаб жараёндир.1 Ушбу машиналар билан яхши тиллаша ола диганлар сафига қўшилиш учун мураккаб нарсаларнинг ишлаш принципини ўзлаштириш қобилиятингизни мукаммал ривожлантиришингиз шарт. Технологиялар шитоб ўзгариб кетаётгани боис, ўрганиш поён билмайди: буни тез-тез ва қайта-қайта бажаришга қодир бўлишингиз керак.
Мураккаб нарсаларни тезда ўрганиш қобилияти, албатта, ақлли машиналар билан яхши ишлаш учунгина зарур эмас. У деярли ҳар қандай соҳада, ҳаттоки технологияга алоқаси бўлмаган соҳаларда ҳам “супер юлдуз” бўлишингизда асосий роль ўйнайди. Масалан, дунёга машҳур йога мураббийси бўлиш учун анча мураккаб жисмоний маҳоратни эгаллаш керак. Яна бир мисол, тиббиётнинг маълум бир соҳасида муваффақият қозониш учун СКАЧАТЬ
1
Катта компаниялар фойдаланадиган технологиялар қанчалар мураккаблигини назарда тутсак, содда истеъмол маҳсулотлари – айниқса, мактабларда – юксак технологиялар иқтисодига одамларни тайёрлайди деган ишонч пучлиги аён бўлади. Талабаларга “iPad” бериш ёки “YouTube”га уйга вазифа видеолар юклаш уларни юксак технологияли иқтисодиётга тайёрлайди, дейиш “Hot Wheels” ўйини талабаларни автомеханикликка тайёрлайди дейишдек асоссиздир.