.
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 13

Название:

Автор:

Издательство:

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бобда, масалан, ўз мижозларига хизмат кўрсатиши учун доимий электрон почта алоқаси зарурлигига ишонган ўта муваффақиятли юқори даражадаги менежмент маслаҳатчилари ҳақида сўз юритаман. Ҳарвард профессори уларни батамом интернетдан узилишга кўндирганида (тадқиқотнинг бир қисми сифатида), улар интернетдаги мулоқот ўзлари ўйлагандек муҳим эмаслигидан ажабланишди. Мижозлар ҳақиқатан ҳам уларга доимий мурожаат қилиши шарт эмас эди ва шу боис, диққати бўлинмаганда уларнинг маслаҳатчи сифатидаги ишлари яхшиланди.

      Шунга ўхшаб, мен таниган бир нечта менежер ўз жамоасининг муаммоларига қулоқ тутиб, уларни тезда ҳал қила олганда қадрлари анча ошганини айтиб, мени ишонтирмоқчи бўлди. Улар ўзларининг эмас, бошқаларнинг самарали ишлашига ёрдам беришни вазифалари деб билишади. Лекин кейинги муҳокамаларда шу ойдинлашдики, бу вазифа бажарилиши учун диққатни бўладиган мулоқотлар шарт эмас. Дарҳақиқат, ҳозирда кўплаб дастурий таъминот компаниялари “Scrum” лойиҳа бошқариш методологиясидан фойдаланади. Ушбу ёндашув бетартиб хабарлашишларни мунтазам, тартибли, жуда самарали учрашувларга алмаштиради. Учрашувлар ҳам чўзилиб кетмаслиги учун тик турган ҳолда ўтказилади.

      Бошқача айтсак, теран ишлаш иқтисодиётимиздаги ягона қадрланувчи малака эмас ва бу қобилиятни ривожлантирмасдан ҳам яхши ишлаш мумкин, аммо бундай соҳалар камайиб бормоқда. Агар чалғишлар касбингиз учун муҳим эканлигига ишончли далилларингиз етарли бўлмаса, ушбу бобнинг бошида келтирилган сабабларни ҳисобга олган ҳолда теранлик ҳақида яна бир марта чуқур ўйлаб кўринг.

      Иккинчи боб

      ТЕРАН ИШ НОЁБДИР

      2012 йилда “Facebook” Френк Гери ишлаб чиққан янги бош офис режасини оммага эълон қилди. Янги иморатнинг марказида, Марк Цукерберг таъбири билан айтганда, “дунёдаги энг катта очиқ зал” жойлашади: уч мингдан зиёд ходим тўрт гектардан ортиқроқ майдонда, кўчма мебеллар билан жиҳозланган жойда ишлайди. Албатта, “Facebook” очиқ офис ғоясини илгари сурган Кремний водийсидаги ягона улкан ташкилот эмас. Бундан олдинги боб сўнгида танишганимиз Жек Дорси ўзининг “Square”ини жойлаштириш учун эски “San Francisco Chronicle” номли бинони сотиб олиб, уни дастурчилар умумий узун столларда ишлаши учун мослаштирди. “Одамларни офисда очиқда ишлашга ундадик, чунки омадли тасодифларга қаттиқ ишонамиз ва ора-сира тўқнаш келган ходимлар бир-бирига албатта янги бирор нима ўргатади”, дейди Дорси.

      Кейинги йилларда йирик бизнесда кузатилаётган тренд – тезкор хабарлашувнинг (instant messaging) ортганидир. “Times” мақоласида айтилишича, бу технология энди “ўсмирлар гап сотадиган майдон” эмас, у компанияларга маҳсулдорликни ошириш, харидорларга жавоб беришни қулайлаштиришга катта ёрдам беряпти. IBM компаниясининг бош ишлаб чиқариш менежери мақтанади: “Биз бир куннинг ўзида IBM ичида икки ярим миллион тезкор хабар жўнатамиз”.

      Тезкор хабарлашув соҳасига кирган энг сўнгги муваффақиятли рақобатчилардан бири Кремний СКАЧАТЬ