Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл Ньюпорт
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари - Кэл Ньюпорт страница 17

Название: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

Автор: Кэл Ньюпорт

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-167-2

isbn:

СКАЧАТЬ Ҳаммага дангасалигимни айтиб юраман. Агар кимдир мендан қабул комиссиясига аъзо бўлишни сўраса, “Йўқ, мен масъулиятли эмасман”, дея жавоб бераман.”

      Фейнман маъмурий вазифалардан қочарди, чунки улар унинг профессионал ҳаётидаги энг муҳим иши – “физикада чинакамига бир иш қилиш” қобилиятини пасайтириши мумкин эди. Тахмин қилишимиз мумкинки, Фейнман эмейлларга жавоб беришга нўноқ бўлиши, агар ундан очиқ офисда ишлаш ёки ижтимоий тармоққа ёзишни талаб қилсангиз, университетни ўзгартириши тайин эди. Ўзимиз учун нима аҳамиятлилигини аниқ билсак, нима аҳамиятсизлигини ҳам биламиз.

      Профессорларни мисол тариқасида келтиришим боиси, улар ақлий меҳнат кишилари орасида анчайин ажралиб туради, уларнинг аксарияти ўз вазифаларини қанчалик яхши бажараётганини кўз-кўз қилмайди.

      Ушбу ноаниқлик ҳақида ижтимоий танқидчи Мэтфю Кроуфорд шундай фикр билдиради: “Менежерларнинг ўзлари бетартиб руҳий дунёда яшайди ва бажариши керак бўлган ноаниқ мажбуриятлардан асабийлашади.”

      Гарчи Кроуфорд ўртача менежернинг ақлий меҳнатдаги ташвишларини назарда тутган бўлса ҳам, у таъкидлаган “бетартиб руҳий дунё” бу соҳадаги кўплаб лавозим эгаларига тааллуқлидир. Кроуфорд 2009 йилда чиққан “Меҳнат дарси – руҳ озиғи” китобида ўша бе тартибликдан қочиб, Вашингтондаги илмий марказ директорлигини топширгани, мотоцикллар таъмирлаш устахонаси очганини ёзади. Бузилган мотоциклни олиб, уни тузатиш учун тер тўкиб, сўнг муваффақиятни (унинг устахонадан ўзи юриб чиққанини) кўриш завқи турли мужмал докладлар ва алоқа стратегиялари атрофида кечган кунларидан фарқли ўлароқ, Кроуфордга муваффақият туйғусини берарди.

      Шунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб ақлий меҳнат кишилари учун ҳам муаммо туғдиради. Улар жамоанинг самарали ишловчи аъзоси эканини ва муайян ютуқларга эришаётганини кўрсатмоқчи бўлади, аммо бу мақсад ўзи нимани англатишини аниқ билмайди. Уларда ишларига нақадар муносиблигини кўрсатувчи “h-index” ҳам, терилиб турган таъмирланган мототцикллар ҳам йўқ. Ушбу бўшлиқни тўлдириш учун кўпчилик самарадорлик анча сезиларли бўлган пайтга – саноат асрига қайтаётгандек туюлади.

      Буни тушуниш учун заводларда йиғув конвейерлари билан бир вақтда пайдо бўлган, Фредерик Тейлор асос солган “Самарадорлик ҳаракати”ни эслаш лозим. Фредерик қўлида секундомер билан ишчиларнинг ҳаракат тезлигини текширгани билан машҳур. У ишчилар ишни уддалаш учун тезликни қандай орттираётганини ўрганган. У вақтда маҳсулдорликни баҳолаш осон эди: муайян вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот. Афтидан, бугунги бизнес дунёсида аксарият ақлий меҳнат ходимлари бошқа ғоя тополмай, профессионал ҳаётларининг бетартиб майдонида ўз қийматини кўрсатиб қўйиш учун маҳсулдорликнинг эски таърифига мурожаат қилишяпти. (Дэвид Аллен унумли иш оқимини тасвирлаш учун ўзига хос “ғалати матоҳлар” иборасидан фойдаланди.) Менимча, бу ходимлар зоҳирий бандликка интилмоқда, чунки қадр-қиммат СКАЧАТЬ