Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 19

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ юзтаси учун чоракдан! – жавобан қичқирарди кейинчалик керакли акцияларни сотиб олиш ва олинган буюртмани бажариб, яна фарқида бирор нарса ишлаб қолиш умидида шу нархда ёки пасайишга кетаётган баҳода сотишга кўрсатма олган гумашта.

      Агар биржада шу нархдаги акциялар кўп бўлса, у ҳолда мижоз, масалан Райверс, ўзининг “саккиздан бешида” туриб олаверади. Бироқ уни қизиқтирган қоғозларга талаб ўсаётганини сезиб, у “тўртдан уч” тўлайди. Агар профессионал биржачилар Райверснинг у ёки бу акцияларнинг йирик партиясига буюртма олганидан гумонсираб қолса, кейин уларнинг устига қўйиб сотиш учун олдинга югуриб, акцияларни Райверсдан олдин ҳеч бўлмаганда “тўртдан учига” сотиб олишга ҳаракат қилишарди. Бу профессионаллар, албатта, жуда кучли психологлар бўлишарди. Уларнинг муваффақиятлари Тайга ўхшаган бирорта йирик ишбилармоннинг вакили бўлган маклер бозорга таъсир қиладиган ва ўз савдосини пишитгунча уларга ишларини тугатишга имкон берадиган даражада катта буюртмаси бор-йўқлигини топа олиш қобилиятларига боғлиқ эди. Улар рақибининг панжасидаги ўлжани тортиб оладиган дақиқани пойлаётган қирғийга ўхшардилар.

      Тўрт, беш, ўн, ўн беш, йигирма, ўттиз, қирқ, элликта одам, баъзида эса бутун бир оломон у ёки бу қоғозни сотиб ёки сотиб ола туриб, уларнинг нархи ошишидан фойдаланиб қолмоқчи бўларди. Бунақа вазиятда шовқин кўтарилиб кетарди. Алоҳида бир гуруҳлар бошқа қимматбаҳо қоғозларнинг олди-сотдиси билан шуғулланишда давом этар, бироқ жуда кўпчилик қулай вазиятни қўл дан чиқармаслик учун ҳамма ишини ташларди. Ҳамма нарсани биттада қўлга киритиб, курснинг кўтарилиши ёки тушишини ўз фойдаларига ўгирмоқчи бўлган ёшроқ маклер ва клерклар ҳаяжонланганча бармоқлари билан шартли рақамларни кўрсатишиб, имо-ишоралар қилишар ва у ёқдан-бу ёққа югуришарди. Бировларнинг елкалари устидан, бировларнинг қўллари остидан буришиб кетган башаралар кўриниб қоларди. Ҳамма билибми-билмайми, ғалати қийшаярди. Бирортаси фойда ваъда қилаётган нархда қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш истагини билдириши билан одамлар орасида қолиб кетарди.

      Аввалига буларнинг ҳаммаси, тўғрироғи, ташқаридан қараганда, ёш Каупервудга жуда қизиқ туюлаётганди, чунки у оломонни, жонланишни яхши кўрарди. Бироқ тез орада унинг ўзи иштирок этаётган манзара ва фаолиятнинг Фрэнк учун жозибаси йўқолди ва у бўлаётган барча ишларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қила бошлади. Акцияларни сотиш ва сотиб олиш нозик иш, деярли руҳий бир кўтаринкилик эди. Шубҳалана билиш, мақсадга интилиш, ҳис қила билиш – муваффақиятга эришиш учун керак бўлган хислатлар эди.

      Сал вақт ўтгандан сўнг Фрэнк бу ишда ким энг кўп пул қилади, деган саволга жавоб қидира бошлади. Маклерларми? Ҳечам-да! Тўғри, уларнинг баъзилари ёмон ишламасди, бироқ уларнинг барчаси – Фрэнк тез орада буни тушуниб етди, худди оч бўронқуш ёки балиқчи қушлардек эҳтиёткорликни унутганча балиқ кетидан кузатиб, очкўзлик билан шамол эсган томондан СКАЧАТЬ