Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 20

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ доира шаклида ишланган, майда шишалардан безак берилганди. Бироқ уйнинг ички жиҳози Фрэнк кўришни хоҳлаган даражада эмас, мебеллар янги ва қимматбаҳо бўлса-да, нафислик йўқ эди. Девордаги расмлар ҳам оддий, кўпники қатори. Китоблар тўғрисида-ку, гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ – Инжил, бир-иккита урф бўлган роман, бир нечта нуфузли бадиий тўпламлар ва Сэмплларга мерос бўлиб қолган эски китоблар уюми. Бироқ чиннилар ажойиб: қимматбаҳо, нафис суратлар билан безатилган. Хоналардаги гилам ва гулқоғозлар жуда ёрқин рангда эди. Бироқ уй бекаси Лилианнинг ўзи ажойиб аёл: у қандай ҳолатда бўлмасин, сирли яратиқлигича қолаверарди.

      Эр-хотин бефарзанд бўлиб, бунда миссис Сэмплнинг айби йўқ эди – у болали бўлишни жуда ҳам хоҳларди. Болалигида уйларига кириб турадиган қўни-қўшниларни ҳисобга олмаганда, одамлар билан кам мулоқот қилганди. Лилианнинг икки акаси ва битта опаси бўлиб, улар Филадельфияда яшар, ҳаммаси оилали эдилар.

      Синглисидан уларнинг кўнгли тўқ, Лилианни жуда яхши одамга турмушга чиққан деб ҳисоблашарди.

      Аёл жаноб Сэмплни бир пайтлар телбаларча севган деб бўлмайди. У ўз хоҳиши билан турмушга чиққан бўлсада, эри жаноб Сэмпл ҳар қандай аёлни ўзига жалб қила оладиган эркаклар тоифасига кирмасди. У тажрибали, ўз услубига эга ва ўта батартиб одам эди. У эгалик қиладиган пойабзал магазини ёруғ ва жуда тоза бўлиб, урф бўлган молларнинг катта ассортименти мавжудлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Жаноб Сэмпл гапиришни яхши кўрар, фақат пойабзал ишлаб чиқариш, янги пошналар ва бичимлар ҳақида узоқ гапириши мумкин эди. Ўша пайтларда тайёр, қисман машинада тикилган оёқ кийимлари аста-секин бозорга кириб келаётганди. Жаноб Сэмплда доим бундай оёқ кийимларнинг захираси сақланар, бироқ у ўлчам бўйича буюртмага маҳсулот тикадиган косибларнинг ишларидан ҳам воз кечмаганди.

      Миссис Сэмпл баъзида бироз ўқишни ёқтирар, кўп вақтини хаёл суриб ўтириш билан ўтказса-да, бироқ бу унинг чуқур мулоҳазали эканидан дарак бермасди. Шунга қарамай, у ажойиб, ўзига хос тарзда гўзал бўлиб, шу туришида антиқа ҳайкал ёки юнон хорининг иштирокчисига ўхшаб кетарди. Шубҳасизки, у ёш Каупервудга худди шундай кўринарди, чунки йигит бошиданоқ ундан кўзини узолмай қолганди. Миссис Сэмпл унинг ҳайратли назарини ҳис қилиб турар, бироқ бунга жуда ҳам эътибор бермаётганди. Урф-одатларни ҳурмат қилишга ўрганган ва тақдири бир умрга эри билан боғланганига амин бўлган аёл тинчгина, ташвишсиз ҳаётдан завқ олиб яшарди. Фрэнк уларникига кела бошлаганида у аввалига йигит билан нима ҳақида гаплашишни ҳам билмасди. Меҳмонни хушмуомалалик билан кутиб олар, бироқ суҳбатлашиш вазифаси эрининг гарданида эди. Каупервуд миссис Сэмплнинг юз ифодасини кузатиб, дам ўтмай унга қарар, аёл сал зийракроқ бўлганида, бу қарашнинг маъноси нималигини дарров тушунган бўларди. Бахтига, у зийрак эмасди. Жаноб Сэмпл меҳмон билан хушмуомала оҳангда гаплашар, чунки биринчидан, ёш Каупервуд молиявий томондан аҳамиятли шахс бўлиб, мулойим ва илтифотли эди, иккинчидан, СКАЧАТЬ