Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 16

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ келиб Каупервудларнинг оиласи дарё бўйига яқин Фронт стритдаги янги, олдингисидан анчагина катта ва бойроқ жиҳозланган уйга яхшилаб ўрнашиб олишди. Уй тўрт қаватли бўлиб, олд томони йигирма беш фут келарди. Лекин ҳовлиси йўқ эди. Каупервудлар бу ерда Ҳенри Каупервуд вақти-вақти билан ўз иши юзасидан учрашиб турадиган, уни бош кассир лавозими томон яқинлаштирадиган тижоратнинг турли тармоқлари вакиллари учун тез-тез зиёфатлар уюштириб туришарди. Бу гуруҳдаги одамлар жуда таниқли бўлмасада, меҳмонлар орасида Каупервуд сингари мартабага эришган шахслар – унинг банки билан иш юзасидан боғлиқ бўлган унча катта бўлмаган корхона рахбарлари, газлама, чарм маҳсулотлар, дон ва улгуржи баққоллик моллари сотувчилари бўлишарди. Болаларнинг ҳам ўз компаниялари бор эди. Миссис Каупервуд ҳам гоҳ-гоҳида ўзи билан бирга черковга борадиган таниш аёлларни кундуз кунлари ёки кечқурунлари биргаликда чой ичишга таклиф қилар ва шунда жаноб Каупервуд ўта назокатли одам ролини ўйнашга ҳаракат қилар, фақат бу нарса унинг кўнгилчан-тентакнамо кўриниш билан эшик олдида туриб, хотинининг меҳмонларини саломлашиб кутиб олишидагина намоён бўларди. У юзида жиддий-тантанали ифода билан тура олишни ва жуда ҳам мураккаб жавоб талаб қилмайдиган саломлашишни эплагани учун бу иш унга қийинчилик туғдирмасди. Каупервудларникида баъзида қўшиқлар айтишар, гоҳида эса бироз рақсга ҳам тушишарди; тез орада меҳмонлар уларникига аввалги пайтлардан фарқли ўлароқ, шунчаки овқатланиш учун ҳам келадиган бўлишди. Ва Фрэнк янги уйда ўтаётган биринчи йилиёқ Сэмпл хоним билан танишиб, уни ёқтириб қолди. Честнат стритда, Учинчи кўча яқинида, бу аёлнинг эри – жаноб Сэмплнинг катта пойабзал дўкони бўлиб, у шу кунларда ана шу кўчанинг ўзида, сал нарироқда иккинчи дўконини очишни режалаштириб юрганди.

      Бир куни жаноб Сэмпл хотини билан Каупервудларникига меҳмонга келди. Жаноб Сэмпл уй эгаси билан яқиндагина пайдо бўлган янги шаҳар транспорти – кўнка (от қўшилган вагон) темир йўли ҳақида гаплашмоқчи эди. Шимолий Пенсильвания темир йўл компанияси томонидан қурилган, узунлиги бир ярим мил бўлган тажриба линияси эндигина фойдаланишга топширилганди. У Уиллоу стритдан бошланиб, Фронт стрит бўйлаб Жермантаун роудгача, у ердан эса ҳар хил кўчалар бўйлаб “Кохоксинк бекати” деб аталувчи жойгача борарди. Одамлар орасида бу транспорт воситаси шаҳарда юрадиган ва унинг савдо қисмида пиёдалар ҳаракатини жуда қийинлаштирадиган омнибусларни аста-секин сиқиб чиқаради, деган гаплар юрарди.

      Ёш Каупервуд бошиданоқ бу ишга қизиқиб қолди. Темир йўл, айниқса, бу тури Фрэнкни жуда қизиқтирарди. Кўнка масаласи қизғин баҳсга сабаб бўлди ва Фрэнк ҳам бошқа қизиқувчилар билан бирга уни кўргани кетди. Кўз ўрганмаган ғалати кўринишдаги – узунасига ўн тўрт, энига етти ва баландлиги ҳам тахминан шунчага яқин бўлган вагон кичкина темир ғилдиракларга ўрнатилган бўлиб, одамларга омнибусдан кўра анча қулайлик туғдирарди.

      Альфред Сэмпл шаҳар ҳокимияти томонидан санкция олингандан сўнг Бешинчи СКАЧАТЬ