Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 15

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ “Бу ер қулоғи динг одам учун энг тўғри келадиган жой”, – дерди у енгил ирландча акцент билан дўстларига. Ўзини эса худди шундай уддабурон одам деб ҳисобларди. У тўлароқ, ўрта бўйли эркак бўлиб, сочлари эрта оқарганди. Тай табиатан қувноқ ва кўнгилчан, айни пайтда эса ўзига ишонган ва мағрур инсон эди. Юқори лаби устида калта қилиб кесилган оқ мўйлови тиккайиб турарди.

      – Бу пенсильванияликлар билан фақат муаммо бўлади, – кўчиб келганидан сўнг сал ўтиб шикоят қилди у. – Ҳеч қачон нақд тўлашмайди, нуқул вексель тиқиштиришади.

      У пайтларда Пенсильванияда ва ўз-ўзидан Филадельфияда ҳам штат бой эканига қарамай, кредитнинг нархи жуда паст эди.

      – Агар иш урушгача борадиган бўлса, – деди жаноб Тай, – у ҳолда бутун пенсильванияликлар тушлик овқат ҳақини ҳам векселда тўлай бошлашади. Агар икки аср яшаганимда, Пенсильвания векселлари ва мажбуриятларини сотиб олиб, бойиб кетган бўлардим. Тўғри, улар қачондир келиб бойиб кетишади, бироқ бу шунчалик секинлик билан бўляпти! Улар қарзларининг ҳеч бўлмаганда фоизини тўлагунларича мен бечора қабрда ётган бўламан!

      Жаноб Тай янглишмаётганди. Штат ва шаҳарнинг молиявий ҳолати ўта аянчли аҳволга тушганди. Штат ҳам, шаҳар ҳам етарли даражада бой эди, бироқ истаган одам давлат ғазнасини хоҳлаганча талон-торож қилар, штатдаги ҳар бир янгилик учун янгидан-янги облигациялар босиб чиқариш талаб қилинарди. “Мажбуриятлар” дея аталаётган бу облигацияларнинг йилига олти фоиз кафолати бор эди, бироқ фоизларни тўлаш керак бўлганда шаҳар ёки штат ғазначиси кўрсатилган сана билан муҳр босар ва “мажбурият” бўйича фоизлар шу кундан бошлаб фақат номиналга эмас, йиғилиб қолган фоизларга ҳам қўшиб ҳисобланарди. Бошқача қилиб айтганда, бу аста-секин фоизларнинг тўпланиб қолиши эди. Нақд пулга муҳтож бўлганлар учун бундан ҳеч қандай фойда йўқ, чунки банклар бундай “мажбуриятлар”ни гаровга олиб, уларнинг курс қиймати бўйича етмиш фоизидан кўпини бермасди, сотилиши эса номиналига кўра эмас, қийматидан арзонроққа – юзи тўқсондан сотиларди.

      Албатта, келажакни ҳисобга олиб, уларни сотиб олиш мумкин эди, бироқ буни жуда узоқ кутишга тўғри келарди. Бу мажбуриятларни бутунлай сотиб олиш эса яна турлича қинғир-қийшиқ йўллар билан амалга ошириларди. Қайсидир мажбуриятлар “яхши танишлар” қўлида эканини билган ғазначи мана шундай рақамларга (яъни айнан унинг ўзига маълум бўлган рақамлар) тўланади, деб эълон берарди.

      Бунинг устига, яна айни пайтда Қўшма Штатларнинг пул тизими бутунлай алғов-далғовликдан тартиб деганга ўхшаш ҳолат томон яқинлашаётганди.

      Николас Бидл томонидан асос солинган Қўшма Штатлар банки 1841 йилда бутунлай ёпилди. 1846 йилда Қўшма Штатлар Молия вазирлиги ўзининг ғазначилик тизимини ташкил қилди. Бироқ қалбаки банклар шунчалик кўпайиб кетган эдики, унча катта бўлмаган саррофлик идорасининг эгаси ҳам корхоналарнинг тўлашга қодир ёки қодир эмаслиги бўйича тайёр қўлланмага айланиб қолганди. Тўғри, телеграф нафақат Нью-Йорк, Бостон ва Филадельфия ўртасидаги СКАЧАТЬ