Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 17

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ албатта, аёлнинг келиб чиқиши, жамиятдаги ўрни ва яна бошқа кўпгина нарсаларга ҳам эътибор берарди. Бироқ хунук аёллар ҳеч қачон уни жалб қила олмас, уни гўзалларгина қизиқтирарди. У оиласида аёлларнинг, шу жумладан, эркакларнинг ҳам фидойиликлари, эри ёки фарзандларига қулдек вафодор бўлган меҳнаткаш аёллар тўғрисида, қийин пайтларда яқинлари ва дўстлари учун ҳамма нарсаларини қурбон қилган аёллар ҳақида кўп эшитганди. Бироқ бу воқеалар негадир Фрэнкка таъсир қилмасди. У ҳаммани, ҳатто аёлларни ҳам очиқчасига худбин деб аташни афзал кўрарди. Негалигини унинг ўзи ҳам тушунтириб бера олмасди. Ўзини ҳимоя қила олмайдиган, ҳар қандай шароитдан чиқиб кета олмайдиган одамларни у тентак, жуда бўлмаганда бахтсиз деб биларди. Атроф-теваракда юксак маънавият ҳақида шунчалик кўп гапирилар, виждонлилик ва яхши фазилатлар кўкларга кўтарилар, Муқаддас китобда ёзилган қоидаларни бузганлар ва ҳатто бузган деб шубҳа қилинганлар тўғрисида эшитганда, даҳшатга тушишарди! Фрэнк бундай гапларни жиддий қабул қилмасди. Унинг ўзи ҳам кўп бора зинога қўл урди. Бошқа ёш йигитлар ҳам шундай қилишган. Тўғри, у кўча аёлларидан жирканарди. Уларга тегинишда ифлос бир нарсани қучгандай ҳис қиларди. Аввалига “ишратхоналар”нинг ясама дабдабаси унга ёқаётганди. Бу муҳташамлик кенг қулоч ёйган: қизил бахмал қопланган жиҳозлар, ажойиб қизил дарпардалар, дидсиз бўлса ҳам, қимматбаҳо рамкалардаги расмлар ва ҳаммадан ҳам олдин бу ерда яшайдиганларнинг ўзлари – онасининг сўзи билан айтганда, “эркакларнинг ҳавасини келтирадиган” соғлом ва кучли, эҳтиросли ҳамда лоқайд аёллар. Улар таналарининг чидамлилиги ва руҳининг шаҳвонийлиги, ясама эркаланиб тавозе билан бир эркакнинг ортидан бошқасини қабул қилишлари аввалига Фрэнкни ҳайратга солаётганди, бироқ сал ўтиб у бундай аёллардан нафратлана бошлади. Бунинг устига, бу турдаги аёллар тентак эдилар. Улардан бирорта ҳам тузук гап чиқмасди. Қизиқ, улар бошқа ҳеч нарса қила олишмасди. Йигит хаёлан уларнинг завқ-шавқ билан ўтказган тунларидан кейин эрталаб фақат уйқу ва пул топиш хоҳишигина тарқата оладиган кўнгил ғашлиги билан уйғонишларини кўз олдига келтирарди. Ва ёшлигига қарамай, Фрэнкнинг юраги увушарди. У кўпроқ самимият, назокат, шахсийлик, ўзига хослик бўлган яқинликни хоҳларди.

      Ва мана, унинг идеалига узоқдангина ўхшаб кетадиган Лилиан Сэмпл пайдо бўлди. Шунга қарамай, аёл унинг аёллар ҳақидаги фикрларига файз киритганди. Лилиан Сэмплда фаҳшхоналардаги аёлларда бўлгани каби умумжамият қабул қилган маънавий тушунчаларни бузадиган ҳайвонларча ҳаракатлар йўқ эди. Ва Лилианнинг йигитга ёқиши учун шунинг ўзи етарли эди. Фрэнк ўзининг ҳозирги қизғин кечаётган янги ишида юраркан, аёл унинг хаёлидан кетмасди. Чунки Каупервуд боши билан шўнғиган биржа дунёси ҳозирги кунда бизга қанчалик содда туюлмасин, Фрэнк учун мафтункор эди.

      Учинчи кўчадаги маклерлар, уларнинг агентлари ва хизматчилар – ҳаммаси бўлиб бир юз элликтача одам тўпланадиган фонд биржасининг зали архитектуранинг СКАЧАТЬ