Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 22

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ кетган, ҳатто бутунлай йўқолди, деса ҳам бўларди. Қимирлаб қолган савдо-сотиқ ва мамлакатдаги умумий пул шароитидан қўрқиб кетган бойликлар ўзларининг махфий жойлари – банкалар, ертўлалар, пайпоқлар ичига ва тортмаларга кириб кетганди. Мамлакат жарликка қулаётганди. Келажак жуда мавҳум – Жануб билан уруш ёки унинг қолдирилиши аниқ эмасди. Бутун миллатни асабий безовталик эгаллаб олганди. Одамлар нима қилиб бўлса ҳам нақд пул топиш учун бор қимматбаҳо буюмларини бозорга чиқаришганди.

      Жаноб Тай ҳам ўзининг учта хизматчисини ишдан бўшатиб юборди. У мумкин бўлган ҳамма нарсада тежашга ҳаракат қилаётган бўлиб, қимматбаҳо қоғозларга тиккан капиталини қутқариб қолиш учун шахсий маблағларини барини муомалага чиқарганди. У уйи, ер участкалари – бир сўз билан айтганда, бор нарсасининг ҳаммасини гаровга қўйди. Ёш Каупервуд бир неча марта унинг номидан вакил бўлиб, қанча миқдорда иложи бўлса, шунча нақд пул олиш учун ҳар хил банкларга акция пакетларини олиб борди.

      – Фрэнк, билиб келинг-чи, отангизнинг банки менга ўн беш минг ссуда бериб турмасмикан, – бир куни йигитга деди у “Филадельфия ва Уилмингтон” акцияларининг қалин пачкасини кўрсатиб. Отаси бир пайтлар бу акцияларни ишончли дегани Фрэнкнинг ёдида эди.

      – Умуман олганда, булар жуда яхши қоғозлар, – акцияларни кўриб, иккиланиброқ деди катта Каупервуд. – Тўғрироғи, бошқа пайт бўлганда, улар жуда зўр ҳисобланарди. Бироқ ҳозир нақд пул масаласи жуда муаммо. Ўзимизнинг мажбуриятларимизни ҳам жуда қийинчилик билан узяпмиз. Бироқ мен жаноб Кугель билан гаплашиб кўраман (Кугель банк бошқарувининг раиси эди).

      Раис билан суҳбат узоқ давом этди, натижа интиқ кутилди. Ниҳоят, катта Каупервуд қайтиб келиб, Фрэнкка бу операцияни бажариш қийин бўлиши мумкинлигини айтди. Саккиз фоиз – шу пайтда қабул қилинган чегирма – пулга талаб катталигини ҳисобга олганда, жуда ноқулай шароит. Жаноб Кугель рози бўлганда ҳам, фақат ўн фоиз ҳисобидан онколь ссудага рози бўлади. Фрэнк бу хабарни эшитиб, жиғибийрони чиққанча бошлиғининг олдига қайтиб келиб, бўлган гапларни айтиб берди.

      – Жин урсин, айтинг-чи, наҳотки бутун шаҳарда бошқа пул бўлмаса? Шунча фоиз! Ахир бу талон-торожлик-ку! Мен чидай олмайман! Хўп, майли. Бу акцияларни яна олиб бориб, менга пул келтиринг. Бироқ бу ярамайди, ҳеч ҳам ярамайди!

      Фрэнк яна банкка қараб жўнади.

      – Жаноб Тай ўн фоизга рози, – хотиржам овозда деди у. Тайга зудликда фойдаланиш ҳуқуқи билан ўн беш минг долларга кредит очилди ва у шу заҳотиёқ бутун суммани бошқа бир “тешикни” ёпиш учун Жирард Миллий банкига ўтказди. Ишлар шундай давом этди.

      Мана шу кунлар давомида ёш Каупервуд мамлакатдаги мураккаб молиявий аҳволни қизиқиб кузатишда давом этди. Қулдорлик муаммоси, Жанубий штатларнинг ажралиб чиқиши, мамлакат умумий аҳволининг яхшиланиши ёки ёмонлашуви уни фақат ўзигагина тегишли томондан келиб чиққан ҳолда қизиқтирарди. У ҳақиқий финансист бўлишга интилаётганди, бироқ биржа ишининг саҳна ортидаги СКАЧАТЬ