Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 18

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Райверс ўттиз беш ёшлардаги жуда бақувват одам бўлиб, келишган, барваста, соқоллари доим тоза олинган, юзлари қатъий ифодали, калта қора мўйлови ва ингичка қора қошлари ўзига ярашиб турарди. Сочларининг ўртасидан текис фарқ очилган, ияги билинар-билинмас иккига ажралганди. Райверснинг товуши юмшоқ, ҳаракатлари босиқ, доим ва ҳамма ерда бир хил сипо эди. Каупервуд аввалига нега шундай тажрибали ишбилармон жаноб Тайнинг қўлида ишлашига тушунмай юрди, бироқ кейинчалик у Райверснинг бу ишда иштирокчи эканини англади. Тай ташкилотчи эди, у мижозларни идорасида қабул қиларди, Райверс эса биржада фирманинг вакили бўлиб, ташқи алоқаларни олиб борарди. Фрэнк тез орада акциялар нега гоҳ кўтарилади ва гоҳ тушади – тушунишга ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқлигини англади. Тайнинг тушунтиришича, бу албатта қандайдир умумий сабабларга кўра рўй беради, бироқ уларни ҳисобга олишнинг ҳеч иложи йўқ.

      – Бу бирор банкнинг синиши бўладими ёки шунчаки фалончининг фалончиси нимадир бўлибди, деган ғийбат гапми, истаган бир сабаб биржада шов-шув ва ваҳима кўтариши мумкин, – ўзига хос талаффуз билан дерди Тай. – Каупервуд, биржа бутунлай ўзгача бир дунё. Дунёда ҳеч ким сизга буни тушунтириб бера олмайди. Мен қанчалаб акционерлик жамиятлари ўз-ўзидан учиб кетганини кўрганман, ҳатто энг кучли биржа аъзоси ҳам бунинг сабаби нима эканини тушунтириб бера олмайди. Яна акциялар ҳеч қандай сабабсиз осмонга кўтарилиб кетганини ҳам кўрганман. Эҳ, бу биржа ғийбатлари! Шайтоннинг ўзи ҳам бундай ишларни қила олмайди. Одатда акциялар тушиб кетса, демак, кимдир уларни биржага ташлаяпти ёки бозорда ҳамма тушкун кайфиятда. Агар акциялар юқориласа, демак, вазият яхши ёки кимдир уларни сотиб оляпти. Бу – факт. Бундан ташқари… Майли, Райверс ҳозирча сизни бор ички сирлар билан таништираверсин. Фақат бир нарсадан огоҳлантириб қўйишим керак: мени ҳеч қачон қарзга ботира кўрманг. Бу – ишончли одамим қилиши мумкин бўлган энг катта гуноҳ!

      Бу гапларни айта туриб Тай мулойимлик билан, лекин маъноли жилмайиб қўйди. Каупервуд тушунди, бироқ… Тай айтган гаплар унинг билганларига ҳеч нарса қўшмаганди.

      Бу алдамчи дунё унга ёқаётган, унинг табиатига мос эди. Ҳамма ёқда темир йўл ва кўнка линиясининг қурилиши тўғрисидаги катта режалар, янги ерларни ўзлаштириш, ҳукуматнинг божхона тарифларини қайта кўриб чиқиши, Франция ва Туркия ўртасидаги уруш, Россия ва Ирландиядаги очлик ва ҳоказолар ҳақида гаплар юрарди. Биринчи трансатлантик кабель ҳали ўтказилмаганди, чет эл хабарлари секин етиб келарди. Шунга қарамай, биржа аренасида Сайрус Филд, Уильям Вандербильдт ёки Ф. Дрексель каби энг йирик сармоядорлар фаолият кўрсатаётганди. Улар мўъжизалар яратишаётганди. Ва уларнинг бу фаолиятлари, тарқалган ҳар хил гапларга кўра, биржа ҳаётида катта роль ўйнаётганди.

      Фрэнк биржадаги иш техникасини жуда тез ўзлаштириб олаётганди. У курс ошиши умидида акция сотиб олганларни “буқа” деб аташларини, агар шу маклер маълум бир СКАЧАТЬ