Электрон бола, ёвуз малика ва биз. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Электрон бола, ёвуз малика ва биз - Нигина Ниёз страница 7

Название: Электрон бола, ёвуз малика ва биз

Автор: Нигина Ниёз

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тана тузилиши қаери биландир маликанинг одамларига ўхшаб кетар, уларнинг суратини яқинда марказга борганида кўрганди. Демак, уларни қаттиқ текширувдан ўтказиш керак. Оқ сочли биномлик ўзга сайёраликларни эҳтиёткорлик билан машинага олиб чиқишни буюрди.

      – Қолган тиббий текширув ўзимизнинг тажрибахонада Гаос4 усули бўйича ўтказилади!

      Биномликлар болаларни Тиббий тажрибахонанинг энг шинам хоналаридан бирига жойлаштиришди. Хона юмалоқ шаклда қурилган бўлиб, жуда нафис, яшил аралаш зангори тусга бўялган, одам бўйи келадиган ёйсимон дераза ойнаси ҳам шу рангда эди. Айниқса, ёруғ тушганида хона ўша нафис рангга чолғаниб кетгандай бўларди.

      Силиндр шаклидаги, шаффоф моддадан ишланган қувур кароват вазифасини ўтар, унга ингичка-йўғон, турли хил шаклдаги найлар, резина ичаклар уланганди. Силиндр кароватнинг қопқоғи автоматик равишда очиларди.

      Хонанинг ўртасига юмшоқ, гулдор гиламча тўшалган, чор-атрофга жисмоний машқлар учун мўлжалланган катта-кичик турниклар, пружинасимон асбоблар ўрнатилганди.

      Хона тўри гулзор бўлиб, у ернинг икки чеккасида қаймоқ ранг тухумсимон шаклдаги юмшоқ ўриндиқлар савлат тўкиб турарди.

      Биномлик таърифи бўйича бемор Икки икс ҳали ҳам ҳушсиз ётарди. Болаларнинг қўлларидан тортиб, бошларигача ҳар хил симлар билан ўраб ташланган, оғизларига эса иккита шиша най тиқиб қўйилганди. Қўшни хона тиббий ҳисоблаш хонаси бўлиб, чор-атрофи телеэкрандан иборат эди.крандаги ҳар хил ҳисоб ва чизмалардан шундоққина беморлар ҳолатини уқиб олса бўларди.

      Биномликларнинг тезкор даволаш усуллари туфайли ерликлар уч кун деганда кўзларини очишди…

* * *

      Ўзга сайёраликлар Логага жуда ёқиб қолган эдилар. Лога уларни биздан ҳам ақлли бўлишса керак, деб ўйларди. Ҳар кунгидек бугун ҳам у тиббий тажрибахонага отланди. Лога ўзи юрар сариқ йўлкачадан у ерга олиб борадиган кўк йўлкага чаққонлик билан ўтиб олди.

      Тиббий кўрик лабораторияси турли хил ҳандасавий шакллар билан гавжум. Худди ўзга сайёраликлар деразадан мўралаб қоладигандай, иккинчи қаватдаги юмалоқ деразага тикилиб туришибди. Лога ўз йўлида учраган Трапетсия, Паралеллепипед, Конус, Силиндр шаклидаги ҳар хил фигураларни туртиб-суртиб олдинга ўтди. Доим жиддий юрадиган, ҳаммага шубҳа билан қарайдиган Куб суворийга рухсатномасини кўрсатди:

      – Йўқ, йўқ, ҳозир бунақа рухсатнома ўтмайди, эскириб қолибди, «а2 + б2», вой-бўў, жуда эски!..

      Нимаси эски, мамлакатимизда бу формулани ўзгартирадиган азамат чиқмади-ку, ҳали. Ахир мен журналистман, – жон куйдириб гапирди Лога.

      Eски дегандан кейин эски-да, нима қиласан керакмас сонни5 кўпайтириб.

      Лога янги рухсатнома топгунча тоза овора бўлди. Рухсатномани баланд кўтарганча яна фигураларни ёриб олдинга ўтди ва уни Куб суворийга кўрсатди. Ҳамма ҳавас билан Логага қараб турарди.

      – Яшасин, бор экансиз-ку, оғайни. Аксиомаларни жуда яхши кўраман-да! Исбот талаб қилмайди, исбот. Шундоқ ҳам ишониш СКАЧАТЬ



<p>4</p>

Тенгламаларни системали ечиш усули, яни бемор аъзоларининг ҳаммасини бир пайтда текшириш йўли.

<p>5</p>

Гапни демоқчи (муаллиф)