Детектор: «Қуйидаги берилган икки номаълум шахс Ер деб аталмиш сайёра одамлари бўлиб, бизнинг йил ҳисобимиз бўйича 2788 йили туғилишган. Иккисининг ҳам ёши тенг. Ҳакимов Омон: тўртбурчак шаклидаги нотекис фигура, бурчаклари ёйсимон шаклда. Узунлиги 160 сантиметр, кенглиги 20 сантиметр, оғирлиги 54 килограмм. Спорт билан шуғулланади. Мия қобиғидаги чизиқларга қараганда билим майдонига ҳеч қандай экин ва гуллар экилмаган, сувсиз чўл бўлиб ётибди. Тафаккур боғлари ҳам йўқ.
Шундай қилиб машина Шодмонни ҳам боплаб таърифлаб берди.
«Улар сайёрамизга нима мақсадда келишган?» дег… (У саволга детектор жавоб бера олмади, қитирлаб тут-тутлади-ю, унинг экранида «Бу менинг вазифамга кирмайди» деган ёзув пайдо бўлди. Икки суворий баҳслаша-баҳслаша ахийри Омон билан Шодмонга Поклик мисолини беришга аҳд қилишди. Бу математиклар еридаги оддий анъаналардан бири, холос. Шу вақтда болаларнинг қай аҳволга тушишганини бир кўрсангиз эди, иккисининг йиғлагудек ҳоли бор. Ёмғирдан қочиб, қорга тутилишганини айтмайсизми?! Биномликлар уларни ҳозирча махбус бўлишгани учун полидан тортиб, шифтигача шахмат тахтачасидек, катак-катак қилиб ишланган ғалати хонага жойлаштиришди.
Бунақа хонани болалар умрларида кўришмагани учун? Оқ-қора катаклардан бошлари айланиб кетди. Боши билан юрадиган одам бўлса, пол билан шифтнинг фарқини билмасди. Шунга қарамай, хона анчагина шинам, сира қамоқхонага ўхшамасди. Шахмат пиёдаси шаклидаги дераза боғ томонга қараган. Хонанинг икки четида кароват, ўртада стол-стул, ручкадан тортиб қоғозгача, хуллас, енг шимариб мисол ечиш учун ақлдан бошқа ҳамма нарса тахт эди.
– Уфф, – деди Омон, – Ҳе, ўргилдим, ўша «Поклик мисолидан»! Бир камим мисол ишлаёлмай, дорга осилишим қолувди, мактабдагиларга айтсанг, ҳаётда ишонишмайди.
– Мен бўлсам бу ерда ҳамма нарса муҳайё, деб ўйлабман-а, хом калла! Бир ёқда қорин очиб кетяпти. Суворийни чақирсанг-чи Омон, ейишга бирон нарса сўра!
Омон эшикни аста тақиллата бошлади. Ақлли, кўзлари доимо ўйчан боқадиган, зангори кийимдаги суворий ичкарига кирди-ю, «Нима дейсизлар» дегандай Омонга қаради. Омон оғзини очиб, қорнини силаб, овқат егиси келаётганини тушунтирди. Суворий, тушундим, дегандай бош силкиб чиқиб кетди. Бир оздан сўнг патнис тўла мисол-масала олиб кирди. Овқат ўрнида яна мисолларни кўриб Омоннинг лаблари қийшайиб, ранги докадек оқариб кетди. Бундан Шодмоннинг ҳам хафсаласи пир бўлди:
Аввал ишла, кейин тишлайсан, деяпти шекилли. Ҳали булар фақат мисол-масала билан овқатланишса-я, Шодмон! Унда очдан ўлдим, деявер, – саросимага тушиб деди у.
Тоза ваҳима қилдинг-ку, сен ҳам! Унда нега ҳар хил мева дарахтлари экиб қўйишибди, гўзаллик учунми, а?!
Омон патнисдаги мисолларни бир чеккага суриб қўйди-да, поклик мисолини ечишга киришди. У қўшарайирар, жавобини эса иксларнинг ўрнига қўйиб текширар, қанча уринмасин, ҳисоби сира тўғри чиқмасди. Шунда Омон хуноб бўлиб кетар, жаҳл билан мисол ёзилган қоғозларни муштлай бошларди.
Омон бетоқатланиб, «уф» СКАЧАТЬ