Электрон бола, ёвуз малика ва биз. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Электрон бола, ёвуз малика ва биз - Нигина Ниёз страница 6

Название: Электрон бола, ёвуз малика ва биз

Автор: Нигина Ниёз

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳаяжонлантириб юборди. Бундай оламшумул воқеа ҳар ўн-ўн беш йилда бир такрорланар, бутун сайёрада ҳақиқий байрам бўлиб кетарди. Шундай пайтда уларнинг талаш бўлишини айтмайсизми?! Ҳар бир фан мамлакати ўзга сайёраликлар билан яқиндан танишишни, ўз ютуқлари билан ўртоқлашишни хоҳларди.

      Бироқ бу гал ундай бўлмади. Чунки қўшни мамлакат физиклар давлатини Ёвуз малика эгаллаб олганидан бери ҳамма кунни таҳликада ўтказар, мамлакат чегаралари тақатақ беркилганди.

      Ёвуз малика жоҳил Тўққизинчининг қизи бўлиб, сайёранинг нариги ярим шарига ҳокимлик қиларди. У жуда жоҳил, қора ниятли аёл эди. Малика бутун сайёра ўз измида бўлишини, барча олимлар унга хизмат қилишини истарди. Отаси болалигидан илм ҳокимият ва тожтахтнинг душмани деб ўгит берар, фан ривожининг зарарли оқибатлари ҳақида кўп гапирарди. Уларни ёмон кўришининг асосий сабаби бу эмасди. Маликанинг назарида фан мамлакатлари уларни қолоқ деб ерга ураётганга, ҳар бир фан ютуғи эса унинг мағлубиятини, ночорлигини тасдиқлаб кўрсатаётганга ўхшарди. Ҳақиқатан, фан мамлакатлари ундан етти баробар қудратли эди. У буни тушунар, шунинг учун доимо хавфда яшарди. Малика агар урушни мен бошламасам, улар менга қарши бошлайдилар, деб ўйларди.

      Ниҳоят, ҳокимият, бойликни деб, таҳликада яшаш маликанинг жонига тегди. Катта тайёргарликлардан сўнг у фан мамлакатларига қарши юриш бошлади. Унинг биринчи зарбасига физиклар дуч келишди. У пайтда мам-лакат чегараси умуман қўриқланмасди. Улар уруш деган нарсани, одамлар бир парча ер учун бир-бирларини ўлдиришлари мумкинлигини хаёлларига ҳам келтира олмасдилар. Физиклар қандай жанг қилишни билишмасди.

      Зеро, бошланган уруш «Илмус» тарихида биринчиси эди. Шунинг учун шафқатсизлик ва жаҳолат қаршисида илм-у маърифат ҳимоясиз қолди. Ғалабадан сармаст Малика қутуриб кетган, у йиллар, асрлар мобайнида авлодлар юрагида доғ бўлиб келган қасоснинг ҳаммасини физиклардан олди, десак муболаға бўлмас! Ёвуз малика бу халқни ёппасига қириб ташлашга аҳд қилди. Лекин уддасидан чиқолмади. У катталар билан овора бўлиб, болаларни унутганди. Электрод бошлиқ мингга яқин бола Антифизика саҳросига қочиб улгурганди. Бу пайтда улар ўртасида ички кураш кетмоқда эди. Сайёра аҳлининг бутун диққат-эътибори шу жанг тафсилотларига қаратилган, ўзлари ҳам жангга ҳозирланмоқда эдилар.

      Истибдод қилинган мамлакат ҳар томондан қаттиқ қўриқлангани учун уларга ёрдам беришнинг сира иложиси бўлмади.

      Хуллас, биномликлар (Математика давлати) сайёра томон қандайдир номаълум жисм учиб келаётганини аллақачон пайқашганди. Айниқса, кеманинг пала-партиш бошқарилаётгани аҳолини қаттиқ ташвишлантираётганди.

      Мана, номаълум кеманинг улар ерида портлаши ҳам мамлакатда ҳар хил шов-шувга, турли ваҳимали формулаларнинг тарқалишига сабаб бўлди.

      Болалар парашутда тушган зонага Куб суворийлар қўриқчи қилиб тайинланди. Улар зонага фақат рухсатномаси бор одам, йўғ-е, фигураларни қўйишар, қолганлар эса худди ёш боладай суворийларни ўраб олиб нуқул саволга тутишарди.

СКАЧАТЬ