Электрон бола, ёвуз малика ва биз. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Электрон бола, ёвуз малика ва биз - Нигина Ниёз страница 5

Название: Электрон бола, ёвуз малика ва биз

Автор: Нигина Ниёз

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ сўроқ қилишди. Ракета учишга тахт. Фақат буйруғингизни кутяпман.

      – Қадрли Герц, – яна бояги овоз эшитила бошлади, – сени ҳеч нима билан хурсанд қилолмаймиз, Ёвуз малика ҳамон илм дурдоналарини бузишда давом этмоқда. Катодлар сотқинлик қилишганидан кейин аҳволимиз янада оғирлашди. Очиғи сендан ёрдам кутамиз. Ўзингни эҳтиёт қил!

      Омон билан Шодмон бу суҳбатдан Герцнинг юртида қандайдир фалокат юз берганини, улар ёрдам кутишаётганини, Герц эса кетишга ҳозирланаётганини тушунишди, холос. Буни болалар сўзлар орқали эмас, уларнинг хатти-ҳаракатидан имо-ишора ва гапириш оҳангидан илғаб олишди.

      Eкрандаги тасвир ўчиши билан ту-тутлаб ишлаётган асбобларнинг ҳам овози тинди. Герц кафти билан юзини беркитганча оғир тин олди. Фурсатдан фойдаланиб Омон билан Шодмон лип этиб ташқарига чиқдилар.

      Воқеадан таъсирланган болалар анча жойгача чурқ этмай кетишди. Улар нима дейишни ҳам билишмас, кутилмаган янгилик иккисини ҳам бутунлай карахт қилиб қўйганди. Улар ўзларига келиб олиш учун анча пайтгача дарахтзорда ўтиришди.

      Атрофга тун чўккан. Уларнинг кайфиятига монанд осмонда сонсиз юлдузлар ғужғон ўйнар, «менда бир сир бор» дегандай чақнаб, кўз қисгандай бўларди. Боз устига қоронғида чакалакзор ва дўнгликлар янада ҳайбатли кўринар, шу топда дунё фақат сирлардан иборатдек туюларди болаларга.

      Йўлда ҳам қандайдир сайёралар, фантастик филмлар ҳақида гаплашиб кетишди, лекин гап ҳеч бир-бирига қовушмасди. Икки бола ҳам бир иштиёқ билан ёнар, лекин уни овоз чиқариб айтишга чўчишарди.

      Шодмон ҳарчанд уриниб, астраномиядаги сўнгги янгиликлар ҳақида гапирмоқчи бўлар, лекин билимсизлиги сабабли ҳеч нимани тушунтириб айтолмас, керакли терминларни тополмай чайналарди.

      Омон эса ҳозирги кўрганлари таъсирида паришон юриб борар, афтидан у дўстининг сўзларини эшитмасди ҳам.

      Болалар хаёл билан автобус бекатидан анча ўтиб кетишганини пайқашмади. Фақат чироқларини ёққанича зим-зиё кўчани ёритиб келаётган автобусни кўриб қаерда ва қайси томонга қараб кетаётганларини эслашди.

      Омон ҳам, Шодмон ҳам шу куни туни билан ухлолмай чиқишди.

      Эртасига онаси ялинса ҳам турмайдиган Омон саккиз бўлмасдан мактабга жўнаб қолди. Герцни бир марта, яна бир мартагина кўришга ошиқарди у. Синфга кирса, Шодмон ундан ҳам олдин келиб олган экан.

      Шу куни роса Герцни пойлашди. Лекин у келмади. Герц эртасига ҳам, индинига ҳам мактабга келмади. Аввалига уни касал дейишди, кейин эса болалар уни бошқа мактабга ўтиб кетибди деб эшитишди.

      Болалар бу гапларнинг биронтасига ҳам ишонмас, бир чеккаси ўзларидан ҳам шубҳаланишар, қандайдир кўнгилсиз воқеа юз берганини сезишарди. Балки Герцни қамаб қўйишгандир. Ҳатто айрим вақтларда Шодмонга Герц деган бола умуман бўлмагандек, ҳамма воқеалар ўз хаёллари маҳсулидек туюларди, ҳатто ҳозир Саидадан Герцни сўраса, у масхара қилиб куладиганга ўхшарди. Шундай пайтларда у Омонни теракзорга судраб қолар, ўша баҳайбат СКАЧАТЬ