Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача. Нурали Қобул
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача - Нурали Қобул страница 8

Название: Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

Автор: Нурали Қобул

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5257-2-6

isbn:

СКАЧАТЬ адли адолатнинг моҳиятига етмаганимиз, оч ўлдирма тўқ ўлдир, қиш ўлдирма ёз ўлдир психологиясига амал қилиб ўрганганимиз учун, бир ватандошимиз ҳақсизликка учраса, уни ҳимоя этмай, томошабин бўлиб туришимиз, қорани оқ дейишимиз-ла сукут суиқасдчисига айланамиз.

      Шуни азобу алам ила қайд этмоқ жоизки, кечмиш режим ва тузумларнинг асил миллат фидойилари ҳамда ватанпарварлардан халқ душманлари ясашдек ғайри ахлоқий ва ғайри инсоний, маънавий қатағонлик сиёсати ҳали-ҳануз яшаб келмоқда.

      Чор императорлари Романовлар, Нодирабегиму Жунайдуллоҳ Ҳозиқларни қатлга етказган амир Насруллоҳлар, Қодирийу Чўлпонларни ўққа тизган коммуфашистлар бугун ҳам мулойимхунук қиёфаларини ниқоблаб, маънавий террор шамчироғига ёғ қуйиб, ўтмиш устоз қотилларнинг жирканч тирикчиликларини шарафсизларча давом эттирмоқдалар.

      Одам отлиқ ноқис яратиқ бор экан, номуслиларга кўра чексиз даражада кўп бўлган бундай номуссизлардан қутулмоқ мумкин кўринмайди.

      Лев Толстой, Эрнест Хемингуэй…

      Ҳаётлари мутсиз ва бахтсизларча якун топган даҳолар.

      Шиллер ҳақ эди. Уларнинг буюклиги шон-шавкатли, бетакрор ижодларида намоён бўлган эди. Кишилар назарида улардан машҳур ва бахтли шахслар йўқ эди.

      Аммо ҳақиқий улуғлик, улуғворлик эса фақат бахтсизликда намоён бўлар экан.

      Буюк даҳо ҳаётининг сўнгги они, даму дақиқасида ҳам олий ақл-идрок, доҳиёна қалб ва ҳақиқий улуғвор виждон сасига қулоқ тутди. Толстой курсдоши Николай Романовга шарққа нисбатан қилаётган адолатсиз босқинчилик ва мустамлакачилик сиёсатидан қайтишни, акс ҳолда абад ул-абад чексиз тавқи лаънат остида қолажагини огоҳлантириб, мактуб ёзди.

      Одатда авлиёлик сифатига соҳиб шахсиятлар келажакни олдиндан кўра биладилар. Тавқи лаънат кундаси нафақат оқ подшоҳнинг бошига тушди. Балки бутун авлоди билан ўққа тизилди ва жасадлари оҳак суви билан куйдирилиб, ёқиб юборилди (тавқ, тавқи лаънат жазо тариқасида гуноҳкорнинг бўйнига кийгизиб қулфлаб қўйиладиган кунда).

      Декабристлар отилдилар ва сургун қилиндилар.

      Деформачи бош вазир Столибин суиқасдга қурбон кетди.

      Пушкин ва Лермонтов дуэлга чиқишга мажбур қилинди ва ҳалок бўлдилар.

      Чернишевскийни сазот қилиб, эътиборсизлаштириб, Сибир тайгасига сургун этишди.

      Лев Толстойни мурдат ва халқ душмани эълон этиб, эл назаридан қолдирмоқчи эдилар.

      – Всегда в истории Россиа, послушные собаки были почёте, – деди ўзи ҳам ўлимга ҳукм қилиниб, сўнг дамда олий жазоси Сибир сургуни билан алмаштирилган Фёдор Михайлович Достоевский.

      Мустабид ва тоталитар режимларда ҳақиқий қаҳрамонларни элнинг кўзидан пана қилмоқ учун барча соҳаларда сохта қаҳрамонлар ясайдилар.

      Бу каби фожеавий қисмату қадарлар кечмишдан бизга маълум эди. Ўз халқи ва ватани бағрига сиғмаган Беруний Ғазнада, Ибн Сино Хамадонда, Фарғоний Мисрда, Хўжандий Табризда, Бобур Кобулда тана тупроқларини СКАЧАТЬ