Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача. Нурали Қобул
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача - Нурали Қобул страница 3

Название: Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

Автор: Нурали Қобул

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5257-2-6

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Махбус Николай Чернишевскийни қўриқлаётган жаллодлар эркалатиб емак берадиган полиция кўппаги ҳам ундан озод ва эркин. Бўйнига осилган ордену медалларини шақирлатиб қамоқхона боғида истаганича сайр этиши мумкин.

      Бўғзига тиқилиб қолган хўрлик ҳиссидан кўзи жиққа ёшга тўлди.

      Хорлик ва таҳқир, ночорлик ва камситилишнинг аянчли, ҳақоратомуз ҳисси уялиш ва хижолат туйғуси билан алмашди.

      У шу пайтгача миллатининг, инсониятнинг эзгулик сари бошлаш учун қилган барча ишларидан номус қилгандай эди. Нега бундай фикр бошига келганидан ўзи ҳам ҳайрон, ўз-ўзидан нафратлана бошлаганди.

      У ўзича Артур Шопенгауэрни ноҳақ дея ўйлаб юрарди. Халққа ҳақиқий ватанпарвар, маърифатпарвар ислоҳотчилар керак ва улар қадрланади дея фикрларди. Мана ўша, шулар учун жонини жабборга бераман деган халойиқ. Сенинг терингни шилса ҳам томошабин бўлиб тураверади. Ҳатто олқишлаши ҳам мумкин. Жоҳил ва лоқайд оломондан ҳар нарсани кутиш мумкин.

      Тош каби қотиб қолгандек туюлаётган хотираси ва музга айланаётган юрагида Шопенгауэрнинг ўша фикрлари унга тинчлик бермас эди. Маърифатпарвар, ислоҳотчи, инсонпарварлардан нима фойда? Ҳақиқатан ҳам Вольтер, Юм, Кантлар нимага эришди? Уларнинг барча уринишлари бефойда ва беҳудадир. Чунки дунё – бу бедаволар касалхонаси…

      Ундан нигоҳини олиб қочган шогирд бир ой чамаси бурун Петербургнинг энг буюк залларидан бирида солинни ларзага келтириб, “Чернишевский демократлар доҳийси, Россиянинг қутқарувчи Прометейи!” дея бақирганлар орасида эди. Чернишевский унинг ҳайрат акс этган юзини аниқ-тиниқ эслади. Сўнгги китобига имзо чектираётганда бир оз суҳбатлашганди. Одамларга Чернишевскийнинг шогирдиман дея мақтаниб юрарди.

      Йўқ,улардан хафа бўлмаслик керак. Ожиз кишиларнинг қўлидан шундан бошқа иш келмайди. У бошига тушган ҳар қандай мусибату машаққатга чидайди. Фақат уни бу куйга солган золимлар халқни хароб этмасалар бўлгани. Чириган жамият бу кетишда охири бир кун портлайди.

      Бироқ шогирд қаршисида турган кишининг панасига яширинди. Яна бир жуда яқин таниш газетачи эса ўзини кўрмасликка солди.

      Шундан сўнг у нигоҳини ердан узмади. Бошини кўтариб ҳеч кимнинг юзига боқмади. Тарашланган тош тўшалган майдонга тикилганча ўнгида кетаётган икки миршаб ортидан дор оғочи тикилган саҳна томон минг бир қайғу ва алам билан борарди.

      Кутилмаганда хаёли худди шу майдонда осилган ва сургун қилинган декабристларга кетди. Уларни осишган ва сазойи қилишганда кўзларини боғлашган эдими?

      Янглишмаса, кўзларини боғлашганди. Нега кўзларини боғлашади? Бошига тушажак мудҳиш ўлим азобини кўрмаслик учунми? Кимдир айтган эди. Аскарларнинг ўлимга ҳукм қилинган кишининг ажал акс этган нигоҳини кўрмасликлари учун боғлашар экан.

      Сазойи этишганда ҳам шундай қилишармикан? Энди унга барибир. Ҳаётнинг маъноси, қизиғи қолмади. Истаса пишириб ейишсин. Лаънатлар бўлсин, бу тубан оломону шонсиз, шарафсиз даври давронга!

      Ёмғир СКАЧАТЬ