Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача. Нурали Қобул
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача - Нурали Қобул страница 11

Название: Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

Автор: Нурали Қобул

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5257-2-6

isbn:

СКАЧАТЬ Молотов театрга етиб келганида Риббентроп Храпченко билан ложада ўтиришарди. Театр артистлари Эйзенштейннинг “Валькирия”сини ижро этишарди.

      Спектаклдан сўнг доҳий меҳмонга режиссёрни таништирди.

      – Нацист эканлигингиз боис сиз ҳам биз каби худога ишонмайсиз, албатта. Агарда художўй бўлганингизда қайси бир динга эътиқод қилган бўлардингиз? – сўради Сталин Риббентропдан.

      – Менинг отам лютеран бўлган, жаноб Сталин.

      – Танишинг, нацист Риббентроп! Лютеран ўртоқ Эйзенштейн. Томоша этганимиз спектаклни саҳнага қўйган одам.

      – Шундай истеъдодли миллатдошимни кўрмоқ ва танишмоқдан мамнун бўлдим, жаноб Сталин! Сиз ҳақиқий бағрикенг, буюк доҳийсиз!

      – Бугун кечқурун яна Кремлда, ўша банкет салонида учрашамиз, ҳурматли меҳмон. Қани юринг, кетдик.

      Риббентроп миннатдор қиёфада бош ирғаб, ложа эшигидан чиқди.

      – Ўртоқ Молотов! Нега Храпченко кўринмайди? – сўради Сталин ўз министридан.

      – Ўртоқ Храпченко коридорда бекламоқда, ўртоқ Иосиф Виссарионович, – ўрнидан сакраб турди Молотов.

      – Чақиринг!

      – Биз Германия билан иттифоқдошлик шартномасини туздик, ўртоқ Храпченко. Бу масалага қандай қарайсиз? – бехосдан сўради Сталин вазир мақомидаги Храпченкодан.

      Ўзини йўқотиб қўйган Храпченко сув сепилавериб метинга айланган бетондек қотиб қолганди. Сталин, Молотов, Берия ва сиёсий бюро аъзоларига маълум бу икки тарафлама иттифоқ шартномаси ҳақида ҳали ҳеч ким ҳеч нарса билмас, бундай онтлашманинг имзоланиши сиёсатни англагану англамаган ҳеч бир кимсанинг тушига кирмаганди.

      Тили оғзию бўғзига тиқилиб қолган Храпченко ҳамон ҳайкал каби қотиб турарди.

      Ўрнидан турган Сталин Риббентропнинг орқасидан ташқарига чиқди.

      – Мен ҳам сизнинг ҳолатингиздаман, ўртоқ Храпченко. Гитлер билан иттифоқ тузишга қаршиман. Бироқ мана бу мени мажбур этди, – деди Молотовни кўрсатиб.

      Кремлдаги банкет сўнгида Сталин Риббентропга матрушка ва турли катта-кичикликда ишланган ёғоч қошиқлар совға қилди.

      – Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Сталин? – деди Риббентроп яйраганча ҳадяни оларкан.

      – Сўранг, бемалол, – жавоб қилди Сталин.

      – Шоира Анна Ахматова ҳаётми? Ҳаёт бўлса қандай шеърлар ёзмоқда? Шуни билмоқчи эдим.

      – Шоира Анна Ахматова ҳаёт. Шеърлар ёзмоқда ва талабалар унинг шеърларини севиб ўқийдилар, – жавоб қилди Сталин суҳбатдошининг шеъриятдан хабардорлиги ва Ахматовани билишидан таажжубланиб. – Мен ҳам сиздан бир нарсани сўрамоқчиман, жаноб Риббентроп. Сизнинг ҳукуматингизда Пунк деган маъмур қайси лавозимда ишлайди? – ўзи яхши билса ҳам сўради доҳий.

      – У учинчи рейхда пропаганда бошқармасининг раҳбари, жаноб Сталин.

      – Ана шу, Пунк деган иттифоқдошимиз биз ҳақимизда бўлмағур сўзларни сўйлабдилар. Яхши эмас, жаноб Риббентроп. Яхши эмас. Менинг СКАЧАТЬ