Название: Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача
Автор: Нурали Қобул
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5257-2-6
isbn:
– Хўш, шу пайтгача ҳар икки томон қанча мол жўнатди? – яна сўради доҳий.
– Немислар шу кунга қадар бизга бирор дона гайка ҳам юборганлари йўқ, ўртоқ Сталин.
– Биз-чи?
– Биз ўз сўзимизда туриб, англашма шартларини муваффақиятли равишда бажармоқдамиз. Ҳатто кўп молларни муддатидан илгари жўнатиб, режани ортиғи билан бажармоқдамиз, Иосиф Виссарионович…
– Ну сан, дурак Анастас! Ақлингни егансан чоғи! Қаёққа шошасан! Ва нима учун? Ҳозироқ тўхтат! Одамлар бир бўлак колбаса учун узоқ вақт навбатда туради-ю, сен бўлсанг!..
– Кечиринг, ўртоқ Сталин! Ҳамон тўхтатамиз!
Иля Эренбург қайд этганидек, Сталин ҳаёти давомида бир кишига астойдил ишонган, бу Адольф Гитлер эди. У ҳам йигирма биринчи июнь минг тўққиз юз қирқ биринчи йилда уни алдади.
Икки даҳшатли тиран орасида қиёмат-қойим кўпди ва ҳаёт-мамот ўйини бошланди. Бу ўйинда ташаббус Адольф Гитлер томонда эди. Советлар нацистларга озиқ-овқат етказиб бериб, Европани босиб олишига моддий кўмак этарди.
Сталиннинг нияти битта эди. Гитлер бутун ер юзини босиб олсин. Истаса, Шимолий муз океанию Антарктидани ҳам. Фақат унга, унинг тожу тахтига тегмаса бўлди. Бунинг учун у яна йигирма миллион халқини, қолаверса, бутун инсониятни қурбон қилишга тайёр.
Гитлерчилар СССРга ҳужум қилган қирқ биринчи йилнинг ёзига қадар октябрь тўнтаришидан буён йигирма миллион киши фуқаролар уруши, сунъий очарчилик ва репрессияларда қурбон бўлган. Бунинг олтмиш икки минги олий рутбали офицерлар эди. “Содда” Гитлер ана шу йигирма миллион қатлиомга учраган кишининг бир нафардан энг яқин қариндоши ўзини қувватласа, Сссрда камида йигирма миллион ўз тарафдорига эга бўлишни режалаганди.
Юз берган ҳолатни кўриб, унинг ақли шошди. Отаси, ака-укалари Сталин қатағонига учраб отилиб кетган кишилар юз грамм спиртни ичиб, “Сталин учун!” дея ўзларини танклар занжири остига ташлашарди…
…Биринчи ноябрь, икки минг ўн еттинчи йилда Ўзбекистондаги сўнгги президент сайлови муносабати билан интернет сайтларида “Адолатнинг сўнг манзили ёхуд саодатга сазовор этмоқ санъати” сарлавҳали мақолам эълон этилди.
– Ҳаётимда бундай мақолани ўқимаганман, – дея табриклади ўтган асрдаги собиқ вазир танишларимиздан бири. – Хоним билан бирга ўқиб тун бўйи муҳокама қилиб чиқдик. Менга барчаси маъқул. Бироқ тарих ўқитувчиси бўлган хонимимизга сиз ишлатган “сталино-гитлеризм – гитлеро-сталинизм” иборалари маъқул келмади…
– Атамани мен эмас, илк бор устоз Чингиз Айтматов қўллаганлар ва анчадан бери истеъмолга кириб кетган. Бу масаланинг биринчи томони. Иккинчидан, бу ёруғ очунда инсон ҳақлари, эътиқод эркинлиги деган гап борки, биров Исо пайғамбару Муҳаммадга, бошқа биров Норвегиялик қотил каби Гитлерга яна кимдир Сталину Саддамга эътиқод қўйиши мумкин. СКАЧАТЬ