Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 3

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ туфроқ деб таништиради, чунки эл учун бир хайрлик иш амалга ошиши ҳазратимга ўзларининг шахсий кибрларидан кўра зарурроқ кўринади.

      «АЙЛАДИ СОКИН КУРРАИ ХОКНИ…»

      Маним Ҳазратим – Мир Алишер Навоий космик тафаккур соҳибидур. Навоий замонда замин воқе бўлиб, инсон яралганидан то ўзи тириклик дамларигача ва келгуси авлодларгача – бизгача ва биздан кейин келадиган авлодларгача фикр суради. Навоий маконда коинот доирасида тахайюл дарёсига ғарқ бўлади, самовий тафаккур қилади. Шоирнинг тафаккур ва тасаввур миқёси – самовийдир.

      Коинотни тасаввур қилар экан, Навоий она Заминимизни – курраи хокни фалакиётнинг маркази деб билади:

      Айладик сокин курраи хокни,

      Сойир этиб давраи афлокни.

      Токи муҳит ўрнига афлок эрур,

      Маркази онинг курраи хок эрур.

      Навоийнинг астрономиясида бутун коинот ер атрофида айланади. Навоийнинг фикрича, курраи хокнинг – ернинг маркази эса «ганжи роз» бўлган инсондир:

      Ганжинг аро нақд фаровон эди,

      Лек боридин ғараз инсон эди.

      Инсон заминнинг «ганжи роз»игина эмас, у фикрловчи, «орифул маърифат» ҳамдир. Навоий дунёни «ҳарам» – муқаддас деб билади ва инсонни «ҳарам маҳрами» ҳисоблайди:

      Айла Навоийни бурун одамий,

      Ким бўла олғай бу ҳарам маҳрами.

      Демак, инсон коинот марказида турмоғи – «ҳарам маҳрами» бўлмоғи учун «одамий» – инсонпарвар бўлмоғи керак. Одамийлик йўқолганда ҳаёт тугайди, Қиёмат бўлади. Навоий «Хамса»нинг бошланишида осмон бир этак гулдай тўкиладиган, юлдузлар бир ҳовуч кулдай тўзиб кетадиган қиёмат қойим манзараларини чизади:

      Соврулибон кўк бир этак гул каби,

      Қўзғалиб анжум бир овуч кул каби…

      Ер тутибон авжи фалак таҳ тушуб,

      Гаҳ бу чиқиб юқори, ул гаҳ тушуб,

      Ўт қилибон баҳрда ғаввослиқ,

      Тоғ этибон чарх уза раққослик.

      Бундай қиёмат қойим кунида инсон учун нажот имкони борми? Навоий ёзади:

      Ул нафас иймон менга ҳамроҳ қил,

      Кўнглум аро маҳви сиваллоҳ қил…

      Шу тариқа, Алишер Навоий нажотни – иймонда, иймонни одамийликда, орифул маърифатда кўради.

      ДАРВОҚЕ…

      Ҳар кимнинг ўз Навоийси бўлмоғи керак. Навоийга яқинлашиш учун ҳаракат лозим. Навоий, аксарият толиби илмлар хаёл қилганидек, мураккаб эмас. Журъат билан киришган инсонга Ҳазрат Навоий босқичма-босқич очилиб бораверади ва бу очилишдан инсон камолот касб этади.

      Навоийни жиддий ўрганиш лозимлигини ва Навоийнинг ўзбеклар ва умуман туркийлар учун қимматини ўтган асрнинг бошида Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон кўтарган эди. У ўзининг «500 йил (Ўзбек билим ҳайъатига)» номли мақоласида шундай ёзганди: «Чиғатой адабиёти ва тилига Навоийнинг қилғон хизмати жуда улуғдир. Бу кунги янги ўзбек адабиёти ва унинг бу кунги содда шеваси, менимча, ўша чиғатой шевасидан СКАЧАТЬ