СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 3

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ подшоси малика Раъно ҳам ҳакимлардан, соҳибқирон дунёга келганлигини билиб, у ҳам бир ҳакимни болани ўлдириш учун элчи қилиб Бухорога юборди.

      Соҳибқиронни ўлдириш учун Фарангистондан элчи келди.

      Ўрис мамлакатидан ва Хитойдан ҳам элчилар болани ўлдириш мақсадида Бухорога келдилар.

      Жами етти мамлакатдан етти элчи Бухорога келди.

      Бухоро подшоҳи элчиларнинг барчаларини қабул қилди. Мусулмон мамлакатдан келган элчиларни ўнг томонига, қолган элчиларни чап томонига жойлаштирди. Элчилар подшоларидан олиб келган номаларини Бухоро подшосига топширдилар. Номаларнинг барчаси бир хил мазмунда бўлиб, қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Бухоро подшоҳи Баёни Қулихон. Сизга маълум бўлсинки, сизнинг вилоятингизда бир гўдак таваллуд топганига олти ой бўлди. Бу бола катта бўлгач, Соҳибқирон бўлиб барча мамлакатларни олади. Бу болани топиб ўлдиришга ёрдам кўрсатасиз деган умиддамиз». Подшо Ҳазрати эшонга юзланди. Ҳазрати эшон айтдиларки, «Аллоҳ томонидан болани тақдирига Соҳибқирон бўлиш ёзилган бўлса, буларнинг барча уринишлари бекор кетади». Шу сўзларни айтиб ҳазрати эшон Самарқандга жўнаб кетди. Подшо элчилардан: «Бу боланинг аҳволи сизларга қандай маълум бўлди?» деб сўради. Элчилар: «Ушбу йил туўилган болаларни бир назардан ўткарайлик», – дедилар. Подшо элчиларни масжиди жомеъга жам қилиб: «Ушбу йил туўилган болаларни ичидан соҳибқирон чиқади. Биз ўша болани саройда олиб қолиб ўз тарбиямизга оламиз. Шунга кўра ушбу йилда туўилган болаларни масжиди жомеъга олиб келинглар», – деб Бухорога жар солдирди. Бухоро шаҳридаги барча гўдакларни назардан ўтказдилар, қуръада кўринган нишона чиқмади. Ҳар бир болага бир сиқимдан олтин бердилар. Элчилар подшоҳга: «Буларнинг ичида у бола йўқ. Лекин бизга маълумки, у бола сизнинг қаламравингизда, яъни сизнинг мамлакатингиздадур», – дедилар. Подшонинг Сирож Қамарий деган вазири бор эди. Шу вазирни элчиларга қўшиб: «Буларга мамлакатнинг барча жойини кўрсат», – деди. Элчилар Самарқанд, Хўжанд, Ҳисор ва Шаҳрисабзни тафтишдан ўткардилар, боланинг нишонаси чиқмади. Элчилар яна қуръа ташлаб боланинг нишонасини Амир Жоку барлоснинг юртидан топдилар. Улар Амир Жоку барлоснинг юртига келдилар. Амир Жоку барлос уларни кўп зиёфат қилиб эъзозлади. Сўнгра элчилар мақсадни тушунтирдилар. Амири Жоку барлос: «Ман аввал аҳли аёлимни сизларнинг назарларингиздан ўткарай», – деди. Чиқиб элчиларнинг мақсадини Тегина бегимга айтди. Тегина бегим билдики, элчилар унинг боласини излаб келишган. Тегина бегим шу кеча тушида бухоролик шайхул аъламни кўрган эди. Шайхул аълам унга «Тургин, болангни олиб Бухорога боргин, бўлмаса болага қазои муаллақ рўй бериши мумкин», – дедилар. Тегина бегим бечора боласини қўлига олиб кечаси Бухорога қараб равона бўлди. Аллоҳи Таолонинг қудрати ва ҳазрати шайхнинг кароматлари билан бир нафасда Бухорога етиб келди. Бориб ҳазрати шайхнинг хонақоларига кирди. У ерда бир сандиқ бор эди. Тегина бегим сандиқнинг орқасига яширинди.

      Элчилар: «Амир Жоку барлос бу болани СКАЧАТЬ