СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 2

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ хотинига топшириб Кошўарга жўнаб кетади. Бир оқшом Айўун хотун туш кўради. Тушида ой осмондин ерга тушиб Тегина бегимни ёқасидан кириб, енгидан тушиб, яна осмонга чиқиб етти бўлак бўлиб, етти тарафга кетди. Айўун хотун бу тушидан кўп хавотир бўлади. Отасидан қолган бир ўуломи бор эди ўшанга: «Сен Самарқанд шаҳрига боргин, Сулук ота деган киши бор экан, дунёни ҳамма асрорини биладиган одам экан, мани тушимнинг таъбирини ўша одамдан сўраб келгин», – деди. Ўулом Самарқанд шаҳрига бориб, навбат олиб бир кеча-кундуздан кейин Сулук ота олдига кириб Айўун хотиннинг тушини баён қилади. Сулук ота: «Аллоҳ 735 санада фарзанд беради. У Соҳибқирон жаҳонгир бўлади. Менинг гумонимча, ўша фарзанд Тараўай Баҳодирнинг иккинчи хотинидан, яъни Тегина бегимдан пайдо бўлади, рубъи маскунни, яъни етти иқлимни олади», – дедилар. Ўулом келиб бу воқеани Айўун хотунга айтди. Айўун хотун кўп хафа бўлиб ўуломни чақириб: «Тегина бегимни олиб кетиб, бир найранг билан ўлдиргин», – деди. Ўулом Айўун хотунга кўп насиҳат қилди, Айўун хотун рози бўлмади. Ахийри ўулом Тегина бегимни қатл этишга рози бўлиб, Тегина бегимга «Сизни Бухорога олиб бораман, отангиз касал экан, сизнинг келишингизни тайин қилган» деб яранч билан олиб кетди. Бир қанча йўл юриб бир чоҳни лабига келди. Ўулом билан бирга иккита канизак ҳам бор эди. Ўулом икки канизакни қатл қилди. Тегина бегим бечора кўп тавалло қилди. Ўуломга: «Эй, бобо, менинг қатлимдан нима ҳосил бўлади. Қорнимда олти ойлик болам бор, унинг гуноҳи нима бўлади?» – деди. Ўулом: «Ўша боланг сабаби билан сани ўлдираман, чунки у жаҳонгир бўлади», – деди. Ўулом шамширини қўлига олиб Тегина бегимни ўлдираман деганда Тегина бегим ўзини чоҳга ташлади. Ўулом чоҳнинг лабида турган эди, ҳаводан яшин олов пайдо бўлиб ўуломни куйдириб кетди. Тегина бегим унинг ўазабидан омон топди, аммо чоҳдан чиқа олмади. Чоҳда сув йўқ эди. Бир чўпон келиб сув оламан деб чоҳга арқон ташлади, Тегина бегим арқонга осилиб чиқди. Чўпон қараса, бир чиройлик хуштарҳ аёл чоҳдан ипга осилиб чиқди. Чўпон Тегина бегимдан кимлигини сўради. Тегина бегим: «Ман имоқия аҳлидан бўламан1. Кечаси бу ердан ўтиб борар эдим, билмасдан чоҳга тушиб кетдим», – деди. Шунда чўпон куйиб ётган ўуломнинг жасадини сўради. Тегина бегим: «Бу мани эрим эди, яшин уриб ўлди» деди. Аёлнинг ҳуснини кўрган чўпоннинг шаҳвати ғалаба қилиб, Тегина бегимга қўл узатди. Тегина бегим Аллоҳи Таолога бир неча бор муножот қилди. Муножоти Аллоҳга етиб, араб шаклли одам пайдо бўлди, воқеани сўради, Тегина бегим воқеани баён қилди. Араб шаклли одам чўпонга дўқ қилди. У: «Эй, малика, сен менинг ҳамширам қаторидасан. Мани Амири Жоку барлос дейдилар. Бу чўпон менинг чўпоним. Сен мени фарзандларим қаторидасан, мени уйимга боргин, сани фарзандларим иззат-икром билан қабул қилсин. Ундан кейин сенинг хешу ақраболарингни топиб бераман», – деди. Амири Жоку барлос Тегина бегимни олиб келиб хотинига топшир-ди. Ул вақтда Тегина бегимни тўлўоқ тутиш вақти яқин эди. Чор-1шанба оқшоми шаъбон ойининг 25 куни сичқон йили 735 санада Амир Темур туўилди. Саратон қуёши биринчи даражада эди.

      Ровийларнинг ривоятига кўра, тўртинчи осмонда етти юлдуз бор, қачонки бу етти юлдуз саратон ойида Жадий буржига кириб бир жойга тўпланса ва ўша вақтда фарзанд туўилса, унга то ўлгунича ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, чунки шу вақтда Аллоҳи Таоло дунёни офарида қилган. Соҳиби тарихи Амир Темур Шарифи Яздий айтадики: «Уч фарзанд шу СКАЧАТЬ