МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 7

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ унга қиличлар ва ўқлар ҳам ўз қўшиқларини айтишсин. Лекин унга энг яхши қўшиқни келинчаги куйласин.

      – Унда ўғлимга исм қўйинг. Мен онаси, бутун овул, бутун Доғистон сиз қўйган исмни эшитсин.

      Нуроний мени қўлларида уйнинг шифтигача кўтарган ва деган:

      – Қизларнинг исмига юлдузлар нури ва гуллар нафислиги йўғрилган бўлиши лозим. Ўғиллар исмида эса, китоблар ҳикмати ва қиличлар жарангги ифодасини топмоғи керак. Мен китобларни ўқиб, қиличлар жаранггини тинглаб кўп исмларни билдим. Мен ўқиган китоблар ва мен тинглаган қиличлар жарангги ҳозир қулоғимга РАСУЛ исмини шивирламоқда.

      Авлиёсифат нуроний мени аста ўгириб ўнг қулоғимга шивирлаган: РАСУЛ. Кейин мени ўгириб, чап қулоғимга баландроқ товушда айтган: РАСУЛ. Сўнгра мени йиғлаётган ҳолда онамга берган ва даврага қараб деган:

      – Мана Расул билан танишиб олдик.

      Уйда ўтирганлар сукут сақлашиб, бу исмга рози эканликларини билдиришган. Кейин қўлларидаги бўзани ичишиб, кўзачаларни тўнкариб қўйишган ва барчаси мамнуният билан томоқ қиришган.

      Тоғлик икки нарсани асраши керак: ўз бўркини ва ўз номини. Баъзан бўрк оғирлик қилиши мумкин, худди шундай ном ҳам. Эндиликда маълумки, дунёни кўрган ва кўп китобларни ўқиган оппоқ соч-соқолли тоғлик нуроний менинг исмимга умрим мазмунини ва мақсадимни жо этган экан.

      Расул арабчада «элчи» ёки аниқроқ айтсак «вакил» деганидир. Айтингиз, мен кимнинг элчисиман, кимнинг вакили?

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Бельгия. Мен жаҳон шоирлари учрашуви қатнашчисиман, унда кўплаб миллат ва мамлакатларнинг вакиллари иштирок этишди. Ҳар бир қатнашчи ўз халқи, унинг маданияти, шеърияти ва тақдири тўғрисида гапиришди. Бу учрашувда Лондондан келган венгер, Париждан келган эстон, Сан-Францискодан келган польяк каби вакиллар ҳам бор эди. Тақдир уларни ўз юртидан узоққа, денгизлар ва тоғлар ортига, ўзга мамлакатларга етаклаган бўлса нима қилишсин?

      Учрашувда битта шоирнинг шундай сўзлари ёдимга муҳрланиб қолди.

      – Жаноблар, биз турли мамлакатлардан келиб шу жойда тўпландик. Сизларнинг ҳар бирингиз ўз миллатингиз, ўз мамлакатингиз вакилисиз. Фақат менгина битта халқнинг, битта мамлакатнинг вакили эмасман. Мен барча халқларнинг, барча мамлакатларнинг ва умумшеъриятнинг вакилиман. Ҳа, мен – шеъриятман. Мен – қуёшман, бутун сайёрага нур таратувчи. Мен – ёмғирман, она замин ташналигини қондирувчи, унда қайси миллат яшаётганига эътибор ҳам бермайман. Мен – дарахтман, Ер шарининг ҳамма жойида бир хил гуллайдиган.

      У шундай деди ва минбардан тушди. Кўпчилик уни олқишлади. Мен ўйга толдим. Чиндан ҳам у ҳақ, биз шоирлар бутун дунёга жавобгармиз, аммо ўз тоғликлари номидан гапира олмаган одам, бутун дунё номидан гапира оладими? Назаримда, у ўзи туғилган юртдан кетиб ўзга мамлакатда уйланган ва қайнонасини она деган одамга ўхшайди. Тўғри, ҳамма қайнонасини ҳурмат қилиши керак, лекин бари бир она она-да!

      Агар сендан кимлигингни сўрашса, барча маълумотларинг СКАЧАТЬ