МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 3

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қўнди. Чаққон тоғлик қиз шу заҳоти қушни ушлаб олди ва уйга кирди. Қуш кўрдики, уйдагиларнинг ҳаммаси унга яхши муносабатда бўлишаяпти. У шу жойда яшаш учун қолди, бўғотдаги тахтага ўзининг инини қурди.

      Менинг китобим ҳам шу қушга ўхшайдими? Мен ҳам шеърият осмонидан неча бор пастга, наср текислигига қарадим, қайдадир ўтириб дам олишга жой изладим…

      Тўғрироғи, ўзимни аэродромга қўниш учун пастлаётган самолётга ўхшатишим керакдир.

      Мана мен қўниш учун айлана ҳосил қилиб пастладим. Аммо аэродром ноқулай об-ҳаво шароитини айтиб, қўнишга рухсат бермаяпти. Мен айланадан тўғри учиб кўтариламан ва парвозда давом этаман. Қўнишим керак бўлган аэродром яна пастда қолди. Бундай ҳолатлар бир неча бор такрорланди. Демак, менинг пешанамга қаттиқ бетон аэродромга қўниш ёзилмаган. Демак, менинг оёқларим ер юзида тиним билмай юриши, менинг кўзларим сайёрамизнинг янги жойларини кўриши, менинг юрагим дам олмасдан янги-янги шеърларни яратиши керак.

      Яна мен деҳқонга ўхшаб бир зум осмонда кўчаётган булутларга қарадим, узоқ-узоқлардан келаётган турналар нолишини тингладим. Кейин деҳқон енгини шимариб қатъият билан омоч қулоғига ёпишгандай қўлимга қалам олиб, чала қолган достонимни ёзиб тугатиш учун ўтирдим.

      Менинг шеъриятим, сени қанча осмонларга қиёс қилмайин, сен менинг экинзоримсан, шудгор қилинган даламсан, энг машаққатли меҳнатимсан. Шундай бўлишига қарамай мен умуман насрда ижод қилмадим.

      Кунлардан бир куни менга хатжилд олиб келишди. Унда мен жуда қадрлайдиган журналнинг муҳаррири ёзган мактуб бор экан. Қолаверса, муҳаррир ҳам мактубини «Қадрли Расул…» дея бошлабди. Хуллас, ўзаро ҳурматимиз жойида.

      Мактуб тахламини очар эканман, уни тоғликлар уй олдидаги кегарасига қуритиш учун ёзиб қўядиган ҳўкиз терисига ўхшатдим. Қуриган ҳўкиз терисини уйга олиб кириш учун тўрт буклам қилинганда қандай шиқирласа, мактубни очаётганимда шундай шиқирлади. Фақат ундан бурунни ачитувчи тери ҳиди келмади. Умуман, мактубдан ҳеч қандай ҳид таралмади.

      Дарвоқе, муҳаррир мактубида шундай ёзибди: «Бизнинг таҳририятимиз журналнинг яқин сонларидан бирида Доғистоннинг бугунги куни, илғор тажрибалари ва эришган муваффақиятларига бағишланган материал беришни режалаштирди. Майли, у оддий меҳнаткашларнинг кундалик ташвишлари, меҳнат қаҳрамонликлари ёки орзу-ниятлари тўғрисида ҳикоя бўлсин. Майли, бу ҳикоя сенинг тоғли ўлканг ва унинг асрлардан ўтган анъаналари, ажойиб «бугуни», порлоқ «эртаси» ҳақида бўлсин. Таҳририят аъзолари фикрича, бу материални бошқалардан кўра сен яхшироқ ёзасан. Қайси жанрда ёзиш сенинг ихтиёрингда: ҳикоями, мақолами, очеркми, лавҳаларми, ўзинг биласан. Ҳажми – машинкада ёзилган қоғозда 9–10 бет. Муддати 20–25 кун. Сенга ишонамиз ва олдиндан миннатдорлик билдирамиз».

      Қачонлардир тоғликлар қизларини турмушга беришаётганда уларнинг розилигини сўрашмаган, фақат хатда ёзилгандай қабул қилган қарорлари тўғрисида айтишган. Ҳатто ўша вақтларда ҳам тоғликлар ўғлининг розилигини олмасдан уйлантиришмаган. Гидатли овулидаги бир кишигина ўғлининг розилигисиз бунга жазм этган, холос. Ишқилиб, журналнинг ҳурматли муҳаррири бизнинг Гидатли овулидан СКАЧАТЬ