МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 6

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ўлка ва унинг асрлардан ўтган анъаналари», «ажойиб бугуни ва порлоқ эртаси» тўғрисида ёзиш ҳазилакам иш эмас.

      Ручкамнинг кичкинагина пероси бундай улкан юкни кўтариши қийин. Сиёҳнинг кичкинагина томчиси тоғдан шарқираб оқаётган жилғаларнинг, саркаш дарёларнинг туғёнини, олам тақдирини, ҳатто битта одам тақдирини ўзида жамлаши мушкул.

      Катта қушда кўпроқ, кичкина қушда камроқ қон бўлади. Қуш қандай бўлса, унинг қони гавдасига мосдир.

      ДЕЙДИЛАР: Суякни ирғитган эдилар, у бехосдан буғу бошига тушди ва ундан ажойиб шох ўсиб чиқди.

      ДЕЙДИЛАР: Агар дунёда Али бўлмаганда, унинг ўғли Умар дунёга келмасди. Агар дунёда тун бўлмаганда, қандай қилиб тонг отарди.

      ДЕЙДИЛАР:

      – Бургут, қаерда дунёга келдинг?

      – Тор дарада.

      – Бургут, қаёққа учмоқчисан?

      – Чексиз осмонга.

      КИТОБНИНГ МАЗМУНИ ВА УНИНГ НОМИ

      Элни чорлар, бўлса тўй ё жанг,

      Унда мудрар шундай зўр жаранг.

      Қўнғироқдаги ёзувлар.

      Софдилликка ибрат отам ҳаёт дафтари,

      Энди унинг исмин олиб улғаяр бола.

      Бешигига осилгандир отам ханжари,

      Унга софдил отам ҳақда айтилар алла.

      Бешикдаги ёзувлар.

      Тоғлик икки нарсани асраши керак: ўз бўркини ва ўз номини. Бўрк тагида боши борлар, шубҳасиз бўркини асрайди. Юрагида олови борлар эса, ўз номини пок сақлаб қолади.

      Торгина уйимизнинг шифтида бир нечта ўқ излари бор. Бу изларни отамнинг қадрдонлари тўппончадан ўқ узишиб қолдиришган. Улар яқин қояларга уя қурган бургутларга бу хонадонда иниси туғилганини, Доғистонда яна битта бургут кўпайганини билдириш учун тўппончаларидан ўқ узишган.

      Албатта, шифтга ўқ отилган билан ўғил бола туғилиб қолавермайди. Лекин ўғил бола туғилганини билдириш учун отишга ҳамиша ўқ топилган.

      Мен дунёга келганимда ва менга исм бериш маросимида отамнинг дўстлари икки мартадан ўқ узишган экан: олдин шифтга, кейин ерга.

      Онам менга қандай исм қўйишганини айтиб бергандилар. Мен оилада учинчи ўғил эдим. Ҳа, оилада опам ҳам бор эди, лекин биз ҳозир эркаклар, ўғил болалар ҳақида гаплашамиз.

      Биринчи ўғилнинг исми туғилмасидан аввалроқ маълум бўлган. Чунки одатимизга кўра у марҳум бобомнинг исмини олиши керак эди. Ҳатто бу ҳақда бутун овул билган ва суҳбатлашганда бир-бирига айтишган: яқинда Ҳамзатнинг уйида Муҳаммад туғилади.

      Бобомнинг ҳовлисига ҳеч қачон тўрт оёқли ҳайвон кирмаган, агар мушук ва кучукни ҳисобга олмасак. У ҳеч қачон кўрпа остида ҳам ухламаган, демакки, юпқа оқ пояндоз нима эканини ҳам билмаган. Дунёдаги ҳеч бир доктор мен Муҳаммадни кўриб қўйганман, оғзини очтириб тишига қараганман, билагидаги томирини ушлаб юрак уришини санаганман, кўйлагини кўтариб текшириб чуқур нафас олишини айтганман, деб мақтана олмайди. Овулдаги СКАЧАТЬ