МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 5

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бешик-беланчаклар қошида турдим, уларда бўлажак тоғлик эркак ва аёллар вояга етишади. Эҳтимол, бешикдаги ўрин ҳали иссиқдир ёки бўшдир, совиб қолган ўрин аллақачон йиғиштириб олингандир.

      Гўё ҳар бир бешикда мен ётибман, ҳали келажагим олдинда, тоғ сўқмоқлари, Россиянинг кенг йўллари, хорижнинг автойўллари, аэродромлари, бандаргоҳлари…

      Мен бешикдаги болаларни эркалайман, ўзимча алла айтаман, улар менинг нўноқ қўшиқларимни тинглаб жимгина уйқуга кетишади.

      Цада қабристонига ҳам кирдим, ундаги ўт босган қабрлар ёнига ҳали тупроғи совимаган янги қабрлар ҳам қўшилибди.

      Мен мотам бўлган уйларга кириб сукут сақладим, тўй бўлган уйларга кириб яйраб ўйнаб-кулдим. Ҳозиргача эшитмаган ҳикоя ва гапларни эшитдим. Айримларини билардим, лекин унутган эканман, улар яна ёдимга тушди ва хотираларим қатидан яна юзага қалқиб чиқди…

      Янги нарсаларни ўз кўзларим билан кўрдим, эскилари тўғрисида одамлардан эшитдим, баъзи нарсаларни эсга олдим, улар мисоли хаёл урчуғида хилма-хил иплардай йиғилди. Мен яна хаёлан бу иплардан қандай ажойиб гилам тўқиш мумкинлиги тўғрисида ўйладим.

      Куни кеча ёш бола эдим,

      Қуш уядан палапон тутдим.

      Қайси куни ишққа дуч келдим,

      Бирданига вояга етдим.

      Куни кеча доно чол эдим,

      Кексаликнинг мақомин тутдим.

      Қайси куни ишққа дуч келдим,

      Бирданига ёшариб кетдим.

      Ҳа, мен севги ҳақидаги достонимни ёзиб тугатганим йўқ. Ошиқ ва Маъшуқ. Ошиқ – бу менинг ўзим. Асосий қаҳрамоним Маъшуқ – бу севги. Достонни ёзиб тугатишим керак. Лекин мен ҳозир шундай ҳолатдаманки, гўё ташвишли шошилинчнома олганман, ҳамма ишимни ташлаб аэродромга чопишим лозим.

      БАЪЗАН ШУНДАЙ БЎЛАДИ, тоғлик аёл кечадан қолган овқатни иситиш учун ўчоққа ўт ёқади. Ҳолбуки, бу овқат оилага етиб ортади. Шу пайт остонадан кутилмаган меҳмон кириб келади. Аёл иситилаётган овқат солинган кастрюлни ўчоқдан олиб, янги овқат тайёрлаш учун ўчоққа қозон осади.

      БАЪЗАН ШУНДАЙ БЎЛАДИ, йигит тенгдош ўртоғи бўлган куёв ёнига ўтиради, лекин тўйхонага кексалар кириб келади ва у жойини бўшатади.

      БАЪЗАН ШУНДАЙ БЎЛАДИ, меҳмонхонада оқсоқоллар давра қуришган, уларнинг ёнида болалар ўйнаб юришибди. Шу пайт оқсоқоллар муҳим бир масалани ҳал қилишмоқчи бўлишади ва болаларни меҳмонхонадан чиқариб юборишади.

      Баъзан мен ўзимни овчидай, балиқчидай, чавандоздай сезаман: фикрларни овлайман, ё қармоқ ташлаб ушлайман, ё асов отларни эгарлаб минишга ўргатаман. Баъзан эса, мен кийикман, балиқман, отман, аксинча, ўйлар, фикрлар, туйғулар мени овлайди ва ўз ҳукмига юргизади. Ҳа, фикр ва туйғулар тоғликлар уйига таклифсиз ва огоҳлантиришсиз келадиган меҳмонларга ўхшайди. Улардан, меҳмонлардан бекиниб бўлмайди, уйдан қочиб кета олмайсан.

      Бизнинг тоғликлар меҳмонларни катта ёки кичкинага, нафи тегадиган ёки нафи тегмайдиганларга бўлишмайди. Энг кичик ёшли СКАЧАТЬ