МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ страница 17

Название: МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ

Автор: ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тутдим ва ўзим ҳам биринчи бор она тилимда қўшиқ куйладим. Шу заминда биринчи бор сув ва нон таъмини туйдим. Болалигимда тошли сўқмоқларда қанча йиқилиб, у ер-бу еримни шилиб олмай она заминимизнинг ноз-неъматлари, доривор ўсимликлари жароҳатларимни даволади. Тоғликлар айтишади: бизнинг тоғларда ҳар қандай касалликка шифо бўлувчи доривор ўсимликлар бор.

      Иккинчи онам – буюк Россия, менинг иккинчи онам – Москва. Улар мени тарбиялади, қанот бағишлади, катта йўлга олиб чиқди, чексиз уфқларни, дунёни кўрсатди.

      Бу икки онам олдида ҳам ўғиллик қарзим бор. Иккита гиламга туширилган Маҳмуд ва Пушкиннинг суратлари деворда уйимга файз бағишлаб турибди. Петербургнинг ойдин кечалари гўзаллигини куйлаган Блок шеърлар китобининг орасига Доғистон тоғининг баланд яйловида гуллаган гул солиб қўйилган.

      Икки она, бу – икки қанот, икки қўл, икки кўз, икки қўшиқ. Иккала онамнинг ҳам қўллари бошимни силаган, керак пайтда қулоғимни бураган. Икки онам пандуримнинг биттадан торини тортишган. Улар қўлларида мени баланд кўтаришди, уларнинг елкасида дунёнинг кўп жойларини кўрдим. Агар улар мени кўтаришмаганда, эҳтимол, бу жойларни кўра олмасдим. Парвоздаги бургут қайси қаноти кўпроқ керак эканини билмагандай, мен ҳам қайси онамнинг меҳри баланд эканини билмайман.

      Илгари тоғликлар барча касалликларни шифобахш сув ва доривор ўсимликлар билан даволашган. Беморлар табибларга қаттиқ ишонишган. Тўғри, ноинсоф табиблар ҳам бўлишган. Бу табиблар бош оғриғини даволаш учун қора қўчқорни сўйиш кераклигини айтишган.

      Истаган авар қора қўйнинг гўшти жигарранг ёки оқ рангли қўйнинг гўштидан мазали бўлишини билади. Табиб боши оғриган кишининг бошини қора қўчқор териси билан ўраган ва шу ҳолатда ўтиришни тайинлаган. Гўштни эса ўзи билан олиб кетган.

      Бундай табиблар ҳақида бошқа гаплашмаймиз. Чунки доривор ўсимликлар ва улардан унумли фойдаланадиган билимдон табибларимиз кўпроқ.

      Бир сафар отамни Москвадаги Кремль шифохонасига даволанишга ётқизишди. Отам шифохонада Доғистоннинг шифобахш суви ва доривор ўсимликларини эсга олиб, ўғилларидан Буцрах тоғидаги кичкина булоқ сувидан олиб келишларини сўради.

      Отанинг гапи ўғил учун қонун. Ўғил Доғистонга қайтиб, Буцрах тоғига чиқди ва ўша кичкина булоқни топди. Булоқ сувидан идишларга солиб, Кремль шифохонасида ётган отасига олиб борди.

      Отам булоқ сувидан ичгач, ўзини енгил ҳис қилгандай бўлди. Тузала бошлади. Лекин отам ўша кундан бошлаб хорижда тайёрланган янги доридан укол қилишаётганидан бехабар эди.

      Эҳтимол, отам жаҳон медицинасининг сўнгги ютуғи бўлган дорининг ёлғиз ўзидан шифо топмагандир. Эҳтимол, отам миллий даволаниш воситамиз бўлган авар булоғи сувининг ёлғиз ўзидан ҳам шифо топмагандир. Аммо у шу икки дорини бирданига қабул қилиб соғайиб кетди.

      Адабиётда ҳам худди шундай. Унинг асоси – она замин, она халқ, она тил. Лекин ҳеч бир ёзувчи фақат ўз миллатининг қувонч-ташвишлари билан чегараланиб қола СКАЧАТЬ