Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 7

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Биров сени мажбурлаяптими, дунёдаги ҳамма китобларни ўқийсан, деб. Дарсингни бешга ўқисанг бўлди-да. Эртадан-кечгача Булунғурнннг лойқа сувидан чиқмайсан, оқшоми билан китобга шўнғийсан.

      Боланинг хўрлиги келди: «Ахир чўмиладиган битта мен эмас-ку».

      – Нега мактабнинг олмасидан ўғирладинг? Ана, чорвоғда мева-чева тўлиб ётибди-ку. Кунинг хом олмага колдими! Шунақа кўзи оч бўласанми, валад!

      «Булар-ку бегуноҳ норасида, ўғриликнинг маънисини қайдан бнлсин, – деб ғашланади чол. – Бир тишлаб ташлаб юборишади. Шуни «Ҳа ундай, ҳа бундай, боланн бошдан тергаш керак, бўлмаса ўғри бўлиб кетади», деб ҳовлиққанини қара. Вой доно-е! Ўзинг-ку бир институтни ўн йилда зўрға битирдинг, энди одам қаторига кириб, бошқаларга ақл ўргатадиган бўлиб қолдингми!»

      – Иккинчи марта шунақа гап эшитсам, ўша олмага оёғингдан осаман. Бир камим сен туфайли…

      У қаршилик кўрсатмайди. Йиғламайди ҳам. Отаси уни етаклаб бориб, олмага… оёғидан осади! Шунда Абдуалим келиб бир четда, ажаб бўпти, дегандек тиржаяди. Йўқ, йўқ! Ҳеч ким келмайди. У ҳамманинг эсидан чиқади. Осилнб туриб-туриб, охири, ўпкаси оғзига тиқилади-да, ўли-иб қолади… Ҳамма йиғлайди. Қосим муаллим ҳам жуда пушаймон бўлади, «отасининг бунчалар золимлигини билганимда, ўғирлигини айтмасдим», дейди. Одамлар афсус билан бош чайқашади: «Қандай аълочи эди! Қиш бўйи қирқта китоб ўқиган эди. Ҳай аттанг, бориб-бориб зўр одам бўлар эди-да! Отасининг дийдаси қаттиқ экан, шундай ўғилни-я!» Онаси ўзидан кетиб қолади. Отасининг кўзларидан дув-дув ёш оқади: «Ё парвардигор, қандай гунохи азимга ботдим! Ўрнига менинг жонимни олу тирилтириб бер! Майли, ҳеч иш қилмасин, кунбўйи китобдан бош кўтармасин. Велосипед ҳам олиб бераман». У ҳаммасини эшитиб ётади. Лекин мулла «Салоти жаноза-а», дейиши билан қулоқлари чиппа битади. Ўрнидан турмоқчи бўлади, лекин…

      – Э, сал гапга кўзингнинг сувнни оқизасан. Қанақа ношудсан ўзи! Артма енгинг билан. Қара, ялтираб кетибди. Ҳайф-е сенга кўйлак! Семиз-семиз китобларни ўқийсан-у, бурнингни енгинг билан артасан.

      «Сал қаттиқроқ гапирсанг кўзида ёш тайёр туради-я, тавба», деб хуноб бўлади чол,

      Ҳуштак товуши эшитилди – Абдуалим.

      Чол мийиғида кулади:

      – Ана булбулчанг сайраяпти, ўтга кетдик, деб.

      У бошини бурганча пиқирлаб кулиб юборади.

      Чол енгил тин олади: «Ҳе, бир кун одам бўлар-да, бу ҳам».

***

      – Бормай қўя қол, шунча йўлга бир ўзинг борасанми, ўзи келади отанг, – деб уни йўлдан қайтармоқчи бўлади онаси.

      – Қари одам-а! Қоронғида туртиниб юрадими Ахир, чарчаб қоладилар.

      – Чарчамайди, ҳали отдай. Қаридим, деб қўрқитади-да. Эҳ-ҳе, ҳали отанг…

      Унинг жаҳли чиқиб онасига бақиради:

      – Бўлди-е! Ҳамма ишга аралашаверасизми!

      – Ёпирим-эй, бу кишининг оталарига ўхшаб зуғум қилишларини. Аччиқчалари бурунларининг учида туради. Яна ярим йўлдан йиғлаб қайтмагин.

      – Патинкам қани, деяпман сизга!

      – Ана турибди-ку, бурнингнинг тагида.

СКАЧАТЬ